Етти кун      Бош саҳифа

Ўзбекистон параатлетлари — тенгсиз!

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган III ёзги Параосиё ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон параатлетлари — тенгсиз!

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 54 нафар спортчи билан иштирок этиб, 77 та медаль (35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза) жамғарди ва мусобақа тарихидаги энг яхши натижасига эришди.

Терма жамоамиз вакиллари бешта спорт турида мусобақаларда қатнашиб, уларнинг тўрттасида (сузиш, енгил атлетика, дзюдо, пауэрлифтинг) медаллар жамғаришди. Энг кўп соврин сузиш бўйича баҳсларда қўлга киритилди.

Сузишда Фотима Омилова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова мусобақада ўзлари иштирок этган етти йўналишдаги баҳсларнинг барчасида совриндорлар сафидан жой олишди. Бу икки спортчи биргаликда 7 та олтин, 6 та кумуш, ­1 та бронза билан умумий жамғармага салмоқли ҳисса қўшди. Дмитрий Хорлин ва Ислом Асланов бештадан медалга сазовор бўлди. Яна қатор спортчилар бир неча мартадан шоҳсупага кўтарилишнинг уддасидан чиқишди.

Дунёнинг энг яхши натижасини кўрсатган терма жамоанинг яна бир аъзоси — Ҳусниддин Норбеков. Ўзбекистон делегациясининг байроқдори ўзи учун янги йўналиш — ядро улоқтиришда 10 йил давомида ўзгармай келган жаҳон рекордини янгилади.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 85    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар