Самарқанд туманидаги «Дилмурод Алижон агромева» фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган.
Хўжалик тасарруфидаги 10 гектар ернинг 5 гектарида оқ ва қора кишмиш, тойфи узум навлари парваришланмоқда. Айни пайтда тойфи пишиб етилган.
— Жорий йил 3 гектар майдонда ғалла, 2 гектарда полиз маҳсулотлари экиб, мўл ҳосил олдик, — дейди «Дилмурод Алижон агромева» фермер хўжалиги раҳбари Азамат ТОҲИРОВ. — Узумчиликда ҳам белгиланган режалар бажарилмоқда. Шу кунгача 25 тонна қора кишмишни музхонага жойлаштирдик. 20 тонна оқ ва қора кишмишни майиз қилдик. Айни пайтгача 50 тоннага яқин узумни экспортёр ташкилотлар орқали сотдик. Жорий йилнинг ўтган даврида маҳсулот сотишдан тушган маблағимиз 100 миллион сўмдан ошди. Ҳозир тойфи айни пишиб етилган пайт. Буни ҳам экспортёрлар орқали хорижга сотяпмиз.
Ёш фермер бу йилги даромади ҳисобидан фаолиятини кенгайтиришни мақсад қилган. У 500 тоннали музлатгич ҳамда пилла етиштириш учун алоҳида бино қуришни режалаштирмоқда. Фақат унинг ташаббуси қўллаб-қувватланиб, ер ажратиш масаласи ҳал этиб берилса, бас.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔39
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔118
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил