Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Бугунги адабиёт олдидаги вазифалар бошқачами?

Ҳақиқий адабиётнинг вазифаси инсон қалбини пок асрашдир.

Бугунги адабиёт олдидаги вазифалар бошқачами?

Ҳар бир инсон адабиётга ошно бўлса, унинг қалбида заррача ёмон иллатлар бўй кўрсатмайди. Эзгулик сабаб бу кўҳна дунё тараққиёт сари юз тутади. Адабий шаклланувнинг давомийлиги эса миллат обрўсини осмон қадар юксалтиради. Кишилик жамиятида оломонлашувнинг олдини олади.

Ҳақиқий адабиётнинг вазифаси ҳам шу: инсон қалбини пок асрашдир. Худди шундай олий мақсадлар йўлида ҳаётини тиккан инсониятнинг йирик шахслари бўлганини ёдга олиб, уларни хотирлаб туриш бурчимиздир.

Йигирманчи асрнинг машҳур ёзувчиси, буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо эди. Адиб минтақамиз тинчлиги ва осойишталиги, унинг келажаги ва равнақи, халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни турли зиддият ва қарама-қаршиликлардан асраш йўлида фидокорона фаолият олиб борди.

Ижодкор адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида халқимизнинг шаъни ва обрў-эътиборини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилганлиги билан ҳам юракларимиздан жой олган. Унинг адабиёт ва миллат олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, мустақиллик йилларида «Дўстлик» ва «Буюк хизматлари учун» орденлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 апрелдаги «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ёзувчининг шахси, унинг ижодий мероси билан бир қаторда, қардош қирғиз халқига ҳам бўлган чуқур ҳурмат намунаси дейиш мумкин.

Ушбу қарордан келиб чиқиб, кўп йиллардан бери машҳур ёзувчи ижоди, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ўрганиб келаётган таниқли публицист-адиб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Аҳмаджон Мелибоев адиб таваллудининг 90 йиллиги арафасида ўзининг «Чингиз Айтматов: Давр, Инсон, Ҳақиқат» ва «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» номли китобларини нашр эттирди.

«Чингиз Айтматов: Давр, Инсон, Ҳақиқат» китобида ёзувчи қаламига мансуб ҳикоя, роман ва қиссалар, чуқур мушоҳадали бадиий, ижтимоий-публицистик мақолалар, нуфузли анжуманлардаги мағзи тўқ, маънавий юки салмоқли маърузалари Аҳмаджон Мелибоевнинг узоқ йиллик изланишлари асосида жуда чуқур таҳлил қилинган.

Чингиз Айтматовнинг 55 йил бурунги қирғиз ёзувчиларининг республика қурултойида сўзлаган нутқида куюнчаклик билан ёшларга қарата, янгиланишларга талпиниб яшаш зарурлигини уқтириб, жумладан, шундай дейди: «Сиз ёшлар, шуни билингларки, жамият ва адабиёт сизларнинг олдингизга қўяётган бугунги вазифалар, адабиётимизнинг катта авлоди олдида бир вақтлар турган вазифалардан фарқ қилади. Биз бугун тарихнинг шу чоққа қадар юрилмаган йўлларидан ҳам юрмоқдамиз. Жамият, ижтимоий ҳаёт, адабиёт ўсиб, ривожланиб бормоқда. Шундай экан, сизларга катта устозларингиз босиб ўтган ижод йўлидан кўра мураккаброқ йўлларни босиб ўтишга тўғри келади...»

Бугунги ёш ижодкорлар олдида ҳам худди шундай савол кўндаланг турибди. А.Мелибоевнинг «Чингиз Айтматов: Давр, Инсон, Ҳақиқат» китоби буюк адибнинг ижодий олами томон саёҳатга чорлайди.

«Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» номли хотира китоби ўқувчида улуғ ижодкорнинг бутун ҳаётига турли нуқталардан берилган баҳо, ғоятда қадрли самимий, жиндак таҳлилий қарашларни ўз ичига қамраган чизгиномалардан иборатдир.

Озод Шарафиддиновнинг «Инсониятнинг буюк вакили», Одил Ёқубовнинг «Адиб ва чин инсон», Абдулла Ориповнинг «Маънавий дарддошлик» ва Акмал Саидовнинг «Чингиз Айтматов — дипломат» каби яна кўплаб ижодкорларимизнинг ёдномалари тўпламдан ўрин олган.

Бу икки китоб ўзбек китобхонларига Чингиз Айтматовдек буюк адибнинг ижоди барҳаёт эканини англатиб туради.

 

Ғайрат ШИРИНОВ

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔121

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔174

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔308

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 121    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 174    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 308    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 348    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 445    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар