Ажрашиш ёқасида турганлар фикрини қандай ўзгартириш мумкин?
Билим, ақл, донолик, умуман, барча яхши фазилатлар кишига оила муҳитида «юқади». Аксинча, йўлдан адашган, эгри, зиёндан бошқа нарсани билмайдиган кимсаларнинг қилмишлари сабаблари ўрганилса, у ҳам бориб-бориб яна оиладаги муҳит, тарбияга тақалаверади.
Шу боис масаланинг ўткир ижтимоий аҳамияти ҳисобга олиниб, юртимизда оила институтини ривожлантиришга қаратилган ислоҳот бошлаб берилди. Оилани ўрганадиган ташкилот — «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази бунинг учун асосий масъуллардан бири.
Биласиз, оилалар билан ишлашнинг бошқа соҳалардан фарқли жиҳатлари кўп. Республикамизнинг ҳар бир вилоятида ўзига хос анъаналар, тутумлар мавжуд. Одамларнинг иқтисодий шароити ҳам турлича. Шу боисдан ҳам «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг, аввало, ҳудудлардаги бўлимлари фаолияти самарали ташкил этилиши ўша жойнинг тутумларини эътиборга олиш билан чамбарчас боғлиқ.
Марказнинг Самарқанд вилояти бўлими томонидан оилалардаги муаммоларни ўрганиш, можаро гирдобига тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатиб, ажрашишнинг олдини олиш ва мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда ҳафтанинг ҳар чоршанбаси «Оила куни», деб эълон қилинган, шу куни барча туман ва шаҳарларда ФҲДЁ бўлимлари билан биргаликда турли тадбирлар, семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Бугунгача вилоятнинг Самарқанд шаҳри, Пайариқ, Ургут, Иштихон туманларида ажрашиш ёқасида турган ва ажрашган 476 та оила ўртасида сўровнома ўтказилди. Ажрашишларга олиб бораётган энг асосий сабаблар таҳлил этилиб, шунга кўра, уларнинг олдини олишга қаратилган «Йўл харита»си ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмига қадар вилоятда жами 1750 та оиланинг никоҳ гувоҳномаси бекор қилинган. Яна бир қанча оилалар ажрашиш учун судга ариза берган. Улар орасидан 680 нафар фуқаро ўртасида сўровнома ўтказилиб, анкеталар олингач, илмий ўрганиш мақсадида Республика «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказига тақдим этилган. Марказ бўлимлари томонидан бугунги кунгача ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 564 та оилани яраштиришга, пировардида неча юзлаб болаларнинг тирик етимга айланишидан асраб қолишга эришилди.
Шунингдек, вилоятдаги ночор шароитда яшаётган оилалар ҳақида маълумотлар тайёрланиб, уларга ёрдам кўрсатиш бўйича таклифлар секторлар кесимида туман, шаҳар ҳокимларига тақдим этилди. Аҳоли репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлигини ошириш масалалари бўйича Самарқанд давлат университети ва соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда, тўртта илмий иш олиб борилмоқда.
Марказнинг ҳудудлардаги бўлимлари шароити ҳам имкон қадар яхшиланиб бормоқда. Самарқанд вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туманларида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳудудий бўлимлари ташкил этилиб, уларга ҳокимликлар томонидан бино ҳамда жиҳозлар ажратилди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан марказнинг вилоят бўлими ҳам янги, замонавий бинога эга бўлди. Ҳар бир шаҳар, туман бўлимларида камида икки нафардан ходим фаолият кўрсатмоқда.
Зебинисо ШОДИЕВА,
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔118
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔260
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔546
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил