Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«Ота-оналар университети» энди ишлаши ваъда қилинди

Университетда бирга ўқиган дугонам бўларди. Чиройи, одоби билан кўпчиликнинг ҳавасини келтирарди. Ота-онаси эшигини тақиллатиб келган совчилардан бирига (гарчи бошқа тумандан бўлса-да, тузукроқ суриштирмасдан) розилик берди.

«Ота-оналар университети»  энди ишлаши ваъда қилинди

Тўй куни белгиланди. Икки ёш тўй олди югур-югур пайтида туман ФҲДЁ бўлимига никоҳ учун ариза беришди ва ёшларни тиббий кўрикдан ўтишга юборишди. Биласиз,  тиббий кўрик бир кунда битадиган иш эмас. Йигит кўрик учун ҳар бир шифокор қабулида сарғайиб ўтиргандан кўра, ишни осон битириб қўя қолиш йўлини излади. Тикувчининг уйига тинмай қатнаб юрган дугонам ҳам бу фикрга қарши бориб ўтирмаган. Хуллас, катта тўй-томошалар билан  янги оила қурилди. Бироқ афсуски, қиз йигитнинг таниш шифокор топиш учун бунчалар жон куйдиргани сабабини кейин тушунди: йигитнинг наслида суяк  сурувчи хасталиги борлигини билгач, бошини қайси деворга уришни билмай қолди...

Афсуски, дугонамнинг ҳолатига тушганлар ҳаётда кўп. Тўй олдидан йигит ва қизнинг тиббий кўрикдан бирга ўтиши, кўрик натижалари никоҳ қайд этилишидан олдин бўлажак келин-куёвларга кўрсатилиб, ўз қўллари билан аризага «тиббий кўрик хулосалари билан танишдим», дея имзо чекиб қўйиши — бу шунчаки хўжакўрсинга амалга ошириладиган расмиятчилик эмас. Балки, ёш оиланинг соғлом қурилиши асоси ва талаби, келгусида сўнгги пушаймонга қолмаслик гарови ҳамдир.

Ҳуқуқий саводхонлик, мана, нима учун керак.

Бугун тинмай муҳокама қилинаётган мавзу — вояга етмаганлар ўртасида жиноятнинг ортиши, одам савдоси, ажрашишлар каби муаммолар таҳлил этилса, масаланинг бир учи, албатта, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигига, оилада ота-онанинг савиясига бориб тақалади.

Хўш, муаммонинг ечими қаерда? Оилаларнинг, ота-оналарнинг ўзи ўқиб-ўрганмаса, уларга зарур билимни қандай ўргатиш мумкин? Шу кунгача мазкур масала юзасидан маҳаллалар қошида, оилалар, асосан, ота-оналарнинг турли учрашув ва машғулотлар орқали ҳуқуқий, тиббий, маданий ва психологик билимини бойитиб бориш мақсадида «Ота-оналар университети» ташкил этилган эди. Лекин бундай тузилма, афсуски, айрим жойларда аллақачон унутилиб кетган, борлари ҳам мунтазам, мақсадли ишламас эди.

Оилаларни мустаҳкамлаш соҳасидаги жадал ислоҳотлар бошлангач, юқоридаги масалага ҳам эътибор кучайтирилди. ­Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги тегишли қарори билан фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Ота-оналар университети» тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

Ҳужжатда «Ота-оналар университети» фуқаролар йиғини ҳудудидаги оиласини бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар,  ёшлар ва бошқа шахсларга оилада соғлом турмуш тарзини таъминлаш, фарзанд тарбиясида юзага келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда оила аъзоларининг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимини бойтишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилди. Таркибида 10-15 нафар аъзони бириктирган мазкур тузилмаларга туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари раҳбарлик қилади.

«Ота-оналар университети»ни жойларда ташкил этиш ва унинг фаолияти мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси зиммасига юкланган бўлса, тузилмани зарур қўлланмалар билан таъминлаш, мутахассислар учун ўқув семинарларини ташкил этиш вазифаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази зиммасига юкланди.

Шу боис марказнинг ҳар бир ҳудудий бўлими қошида «Ота-оналар университети» раҳбарларига зарур билим беришни уддалай оладиган, оиласида ҳам, ишида ҳам намуна бўлишга эришган тажрибали инсонлардан иборат «Ўқув семинарлари раҳбарлари» сайланди.

Яқинда ушбу семинар раҳбарлари пойтахтда жам бўлиб, янги вазифани олиб бориш бўйича махсус ўқитилди.

— «Ота-оналар университети» самарали фаолият юритиши оилалардаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда муҳим ўрин тутади, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази илмий ходими Инобат КАРИМОВА. — Тузилма янгидан ташкил этилгани, ўқув семинарлари раҳбарлари ҳали энди ўз фаолиятини бошлаётгани учун олдимизда турган ишлар жуда кўп. Шу боис, уларни нафақат соҳанинг ташкилий тузилиши, вазифалар билан бир қаторда, оиланинг маънавий жиҳатдан ўсиши, фарзанд тарбияси билан боғлиқ энг муҳим жиҳатлар, инсон табиати, руҳий олами борасида эътиборга олишлари шарт бўлган омиллар билан ҳам таништириб бориш лозим.

Қизиқарли маърузалар, машғулотлар орқали «Ота-оналар университети»нинг аҳамияти, унинг раҳбарларининг вазифалари очиб берилди. Шунингдек, оилани мустаҳкамлаш, рўзғор тутиш сирлари, болалар тарбиясидаги нозик жиҳатлар хусусида таъсирчан усулларда сўз юритилди.

— Битта оиланинг муаммосини ҳал қилишга ёрдамлашиш у ёқда турсин, бирор хонадонга кириб боришнинг ўзи катта гап, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази лойиҳа раҳбари, психология фанлари номзоди, доцент Феруза ­АКРАМОВА. — Бу нозик масала. Ҳар бир мутахассисдан, аввало, қайси пайт қандай муомала қилиш, ширин гапириб таъсир кўрсатиш, оила аъзоларининг тилини топишдан, умуман, барча масалада ниҳоятда ҳушёрликни, катта тажриба ва билимни талаб этади. Оиланинг ўзи турли-туман характердаги инсонлардан ташкил топган, шу боис у ниҳоятда мураккаб бўлади. Унда пайдо бўлган муаммо эса ўн чандон чигал бўлиши аниқ.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозир оилаларда юзага келаётган муаммоларнинг илдизи жуда чуқурлашиб кетмоқда. Буни кун сайин сони ошиб бораётган турли жиноятлар, оилавий ажрашишлар, низолар, вояга етмаганлар хулқ-атворидаги ўзгаришлар, болалар уйларидаги норасидалар тақдири ва бошқа шунга ўхшаш аянчли мисоллар кўрсатиб турибди.

«Ота-оналар университети» унга масъул мутахассислар ёрдамида жамиятимиздаги шу каби ўткир масалаларга ечим топишда ҳал қилувчи тузилмага айланади, деб умид қиламиз.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири  




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔233

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔265

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔436

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 233    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 265    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 436    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 544    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 815    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар