Қирғизистонда таълим соҳасида мактаб дарсликларини яратишнинг амалдаги тизими жамоатчилик томонидан танқид қилинмоқда. Журналистлар 5-6 синф дарсликларида юзлаб хато аниқлаб, оммага ошкор этган.
Хатоликлар мавжуд 33 номдаги дарслик хусусий нашриётлар томонидан нашрга тайёрланиб, 3 миллион нусхада чоп этилган. Таълим ва фан вазири Гулмира Кудайбердиеванинг маълум қилишича, ушбу дарсликлар ҳудудлардаги 56 та мактабда синовдан ўказилиб, ижобий тақриз олингандан сўнг чоп этишга рухсат этилган.
— Аввал дарсликлар яратишга ихтисослашган «Мектеп» давлат нашриёти бор эди. Кейинчалик бу тадбиркорлар қўлига топшириб қўйилди. Улар эса камхаражат йўлни маъқул кўрмоқда, — дейди Қирғизистон академияси президенти Абакир Мамитов.
«Дарсликни нашрга тайёрлашда муҳаррир, мусаҳҳиҳ ўқиганми ёки ўз хулосасини берган 56 та мактаб мураббийлари қаёққа қараган? Бу оммавий чаласаводликми ёки бепарволик?..» дейилади 24.kg хабарида.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил