Мактабда ишлаяпман. Тўққизинчи «Б»нинг раҳбариман. Бир куни синфдаги шўхроқ қизларнинг йигитларга ёзган севги мактуби қўлимга тушиб қолди.
Хатда одатдагидек «Т…» мен сизни севаман. Ҳурмат билан «Н…» деб ёзилган эди. Қани энди бу хат кимники эканини аниқлаб бўлса. Нима кўп, мактабда исми «Т» билан бошланувчи йигитлар кўп. Хат Тўлқингами ёки Турсинга?.. Хўп, охирини кутайлик-чи, деб хатни шимимнинг орқа чўнтагига солиб қўйдим. Шу билан хат эсимдан чиқиб кетибди.
Кунларнинг бирида хотинпошша шимимни ювиш учун тоғорага солади. Табиийки, ювишдан олдин чўнтакларини бир-бир кўздан кечиради. Шимнинг чўнтагидан ҳалиги хат чиқади.
Ишдан келсам, хотинпошшанинг авзойи бузуқ. Чойнакни ҳам олдимга тарақ эттириб қўйиб, қовоғидан қор ёғдириб, ошхонага кириб кетди.
— Ҳа, хотинжон, нима бўлди, арпангизни хом ўрдикми?.. Бу нима «тавозе»? — дедим ҳайрон бўлиб.
— Ёшингиз элликдан ўтди, уялмайсизми бировлар билан ишқий мактублар ёзишиб юришга? «Н» ким? Ўша суюқоёқ Нигорми? Мен унга кўрсатиб қўяман ҳали! — деди хотинпошша жаҳл отига минганча қўлини пахса қилиб.
— Бундай тушунтирсангчи, гапир, нима гап ахир? — дедим баттар жаҳлим чиқиб.
— Мана, кўринг, сиз яширган билан иситмангиз ошкор қилиб турибди. Мана, исботи! — деди. Қўлида бир ой олдин мен чўнтагимга солиб қўйган ўша ишқий хат.
Мен бирдан хохолаб, кулиб юбордим.
— Тавба! Ахир бу синфимдаги қизларнинг йигитларга ёзган хати-ку. Мен уни бир ой олдин олиб, чўнтагимга солиб қўйган эдим, гап шу!
— Майли, шундоғам дейлик, — деди хотин бўш келмай, — келиб-келиб «Т...» га дейдими. «М...»га десин, «С...»га десин. Сизга қандай ишонай ахир?
Шу пайт ўзимнинг ҳам «Т…» эканим эсимга тушиб, сесканиб кетдим. Бу ёғини ўйламабман. Фаросатим шунга етганда хатни йиртиб ташламасмидим.
— Эҳ, ўзимнинг рашкчи хотиним-а, — дедим уни эркалаб, — йигирма беш ёшимда рашк қилмадинг, ўттизимда рашк қилмадинг, келиб-келиб эллик ёшда рашкка бало борми!?
Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН,
Хоразм
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил