Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Номсиз қишлоқ

Ўшанда саккиз ёшда эдим. Ота-онам кун бўйи ишда бўлгани учун дарсдан кейин бобом ва бувимнинг уйига бориб, юмушларига қарашардим. Бобомнинг менга меҳри бўлакча эди. Мактабдан келишим билан ёнига ўтқазиб, эртак, ҳикоя, ривоятлар айтиб берарди.

Ўша кезда бобом анча кексайиб қолганди. Бувим иккиси фронт ортида хизмат қилгани учун кўпроқ нафақа оларди. Пенсия олган кунлари бобомга эркаланиб, китоб олиш учун пул сўрардим.

Эсимни таниганимдан буён бобом пенсия олиши билан бир қисмини шаҳарлик аммамга жўнатарди. Ўзлари анча бадавлат яшаса-да, кекса отанинг қўлига қараб қолганига ҳайрон бўлардим. Кейин ҳамма гапни ойимдан билиб олдим: янги уй сотиб олиш учун аммам маблағ жамғараётган экан. Шунга бобомнинг кўнгли бўлмай, ризқидан қийиб бераркан...

Изғирин кунларнинг бирида бобом тўсатдан бетоб бўлиб қолди. Уйимиздан шифокор қадами узилмади. Ҳар куни танишлар бобом ҳолидан хабар олгани келади. Бобом янада қариди, ранги докадек оқариб, қадди букчайди. Қиш бўйи тўшакка михланиб ётди. Ёнига кирсам лом-мим демасдан, нуқул шифтга термиларди. Менга эртак айтмай қўйганидан ўзимча хафа эдим. Бувимнинг айтишича, бобом баҳорни соғинган, баҳор келиши билан соғайиб кетар эмиш.

Ўшанда бу гап менга тасалли берганди. Ниҳоят, кўкламга етдик. Дераза ёнидаги бир туп бодом гуллаб, ҳовлига баҳор нафасини олиб келди. Ўша куни бобом ўрнидан омонатгина қўзғалди. Ёнига чопиб бориб, туришига кўмаклашдим. Ҳассасига таянганча бутун боғни кўздан кечирар, мен эса, ортидан эргашиб борардим. Шунда бобом:

— Бу дарахтлар сенга омонат. Уларга  яхшилаб қара, меҳр билан парвариш қил. Гапларимни укаларингга ҳам уқтир. Энди катта қиз бўлиб қолдинг. Ўзимнинг дастёр қизим, — деб бошимни силаб қўйди.

Энди бобом бутунлай тузалганига ишониб, ич-ичимдан севиндим.

— Хўп бўлади, бобожон, — дедим. — Ўшанда менга кўп пул берасизми?! Яна китоблар олиб, кутубхонамни кенгайтирардим.

— Айтганларимни бажарсанг, яхши ўқисанг, албатта, бераман, — деди бобом мулойим оҳангда.

Кейин бобомнинг пинжига кириб, бўрилар ҳақидаги ҳикоясини айтиб беришини илтимос қилдим. Бироқ бобом боши оғриб тургани учун ҳафсала қилмади. Аччиғим келиб, нариги уйга чиқиб кетдим.

Кечки пайт уйимизнинг чироғи ўчиб, ҳаммаёқни зулмат қоплагандек бўлди. Ойим баланд овозда йиғлар, бувим тинимсиз пиқилларди. Нима бўлаётганини ақлимга сиғдира олмай, бувимнинг енгидан тортдим. У синиқ овозда:

— Бобонг кетди, энди қайтмайди, — деди базўр.

— Қаерга кетади, мен ҳам борай? — дедим ўжарлик қилиб.

— Номи йўқ қишлоққа кетди, боламм-м-м, — дея бувим бирдан уввос солиб йиғлаб юборди. Худди шу гап билан ичидаги бор ғам-алами отилиб чиққандек бўлди, назаримда.

Ер депсиниб, йиғлай бошладим. Наҳотки, энди бобомни кўра олмайман?! Илк бора ўлимнинг совуқ хабаридан гарангсиб қолдим. Томоғим хиппа бўғилди, тобутни олиб чиқишаётганида бор овозим билан йиғлаб, жон ҳолатда дадамнинг оёғига ёпишдим. Бошимдан рўмолим сирғалиб, ерга тушди. Кимдир билагимдан тортиб, куч билан олиб кирди. Кимлигини билмадим-у, бироқ жуда қўрс, хўппасемиз хотин уришиб берди. Қаттиқ қўрққаним учунми, бошқа йиғлай олмадим.

Эртаси куни шаҳарлик аммам дадамнинг қўлига бир чамадон пул тутқазди. Энди билсам, бобожоним тириклик чоғида ўлимидан сўнг маъракаларимга ишлатасизлар, деб пул йиғиб, аммамга берар экан. 

 

Сарвиноз МАМАНОВА




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔26

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔68

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔217

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 26    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 68    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 217    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 268    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 272    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар