Даромад манбаи      Бош саҳифа

Мактаб очган кулол

Хорижликлар нафақат маҳсулотларимизни харид қилади, балки ўзлари ҳам буюмларни ясаб кўришади.

Мактаб очган кулол

Бугун миллий ҳунармандчиликка кенг шароит яратилди. Мамлакатимизда жуда қадимий ҳисобланган кулолчилик санъати ҳозирда ҳам тобора ривожланмоқда. Бадиий кулолчилик санъати ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти ва тарғиб этиляпти. Қадимдан ҳар воҳанинг ўз ҳунармандчилик йўналиши ва услублари шаклланган. Самарқанд-Бухоро, Фарғона ва Хоразм мактаблари вужудга келган.

— Бу ҳунарни қарийб қирқ йил аввал бошлаганман, — дейди самарқандлик кулол Илҳом БОБОМУРОДОВ. — Ўшанда тўққизинчи синфда ўқирдим. Отам мени уста Умар Жўрақуловнинг кулолчилик мактабига олиб борган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансуржон Носировга шогирд тушдим. Ана шундан сўнг кулолчиликка меҳрим тушиб, шу ҳунарнинг этагидан тутганман. Оиламизда менгача кулоллар бўлмаган. Отам косиб эди. Хуллас, ўнинчи синфни битирганимда кулолчилик ҳунарига анча қўлим келишиб қолганди.

— Демак, анча йиллардан бери кулолчилик билан шуғулланасиз. Шогирдларингиз ҳам кўпдир?

— Ҳа, шогирдларим кўп. Улар ҳозирда ўз йўлини топиб кетган. Ўғлим ҳам бу ҳунарни яхши ўрганган. Бироқ ўқияпти ва фақат бўш пайтларида келиб ёрдам бериб туради. Бу ишда ҳозир менга турмуш ўртоғим ва қизим ёрдам бермоқда. Бу ҳунар билан оилавий шуғулланамиз. Айни дамда устахонани янги жойга кўчириш ишлари билан бандмиз. Ҳокимлик томонидан бизга ер ажратилди. Ҳозир бутун диққат-эътиборимни мактаб ишини йўлга қўйиш, янги жойга ўрнашиб, иш бошлашга қаратганман. Фаолиятимда яна бир янгилик, бир ой олдин Самарқанд кулолчилик мактабини очишга муваффақ бўлдим.

— Бу мактабда нималар ўргатилади?

— Тупроқ танлаш, лой тай­ёрлаш, буюм ясаш, уларни сирлаш, бўёқ тайёрлаш ва бўяш, нақш солиш, хуллас, кулол билиши керак бўлган бошқа амалиётлар ўргатилади. Шогирдлар ўзи ясаб, ўзи пишириб, ўзи ранг бериб, нақш солиб ҳунарни ўзлаштиришади.

— Асосан, қандай кулолчилик буюмлари ясайсизлар?

—  Уларнинг тури кўп. Майда кўзадан тортиб, катта хумгача, пиёла-косадан тортиб, лагангача, офтобалар ва сопол буюмлар, турли миллий қаҳрамонларимиз акс этган сопол ҳайкалчалар ясаймиз. Хуллас, айланма чархда нима ясалса, ҳаммасини...

— Демак, тирикчилик яхши?

— Шукр. Оиламизнинг бутун тирикчилиги, даромади ана шу кулолчилик ҳунари орқасидан. Аммо даромадни ҳисобламаганман. Ризқ ҳам қилган меҳнатимизга яраша бўлади, албатта.

— Хорижлик сайёҳлар ҳам келиб туришадими?

— Нафақат келиб, маҳсулотларимиздан харид қилишади, балки ўзлари ҳам чархга ўтириб, лойдан оддийроқ буюмларни ясаб кўришади. Мен эса, ёнига ўтириб, ўргатиб тураман. Уларда бизнинг кулолчиликка бўлган қизиқиш жуда катта. Сайёҳлик фирмалари ойига икки-уч марта хорижий гуруҳларни бошлаб келишади. Улар пиёла, коса ясаб ҳам кўришади. Агар иложи бўлса, уларга ўзлари ясаган буюмини пишириб ҳам бераман.

— Битта ўртача катталикдаги кўзанинг барча жараёндан ўтиб тайёр бўлгунича қанча вақт кетади?

— Уларнинг тайёр бўлиш вақтлари турлича. Кейин бу печканинг катта-кичиклигига ҳам боғлиқ. Агар печка катта бўлса, биттагина пиёла ёки косанинг ўзи пиширилмайди. Иложи борича печка ичи тўлдирилади. Агар 50-70 литрли хумлар бўлса, биттасини ясашга 7-10 кун вақт кетади.

— Ишлаб чиқаришда қайси ранглардан кўпроқ фойдаланасиз?

— Асосан, кўк, мисранг ва қизғиш рангларни кўпроқ ишлатамиз. Уларни ўзимиз тайёрлаймиз. Хориждан келган сайёҳларга ҳам шу уч хил рангли маҳсулотларимиз манзур бўлмоқда. Лекин буюртмачининг истагига қараб бошқа ранглардаги маҳсулот ҳам тайёрлаб бераверамиз.

— Кўргазмаларда ҳам қатнашиб турсангиз керак?

— Албатта. Шу пайтга қадар Қозоғистон, Германия, Голландия ва Франциядаги кўргазмаларда ўз маҳсулотларим билан қатнашиб келганман. Айтиш керакки, хорижликларда бизнинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотларига қизиқиш жуда катта. Улар биздан тажриба ўрганишди, биз улардан. Европада табиий буюмлардан фойдаланишни ва уйида сақлашни яхши кўришар экан. Ҳатто, табиий бўлгани учун кулолчилик буюмларини уйига териб қўйишади.  Идиш-товоқдан тортиб, туздонларгача.

— Кулолчиликда зарур бўладиган тупроқни қаердан оласиз?

— Бу борада муаммо йўқ. Самарқанд атрофида кулолчилик учун керак бўладиган тупроқни бемалол топса бўлади. Асосан, қизил тупроқ ишлатамиз ва унга гил қўшиб лой тайёрлаймиз. Ҳатто, бўёқ тайёрлашда ишлатиладиган кварц ҳам ўзимизда осон топилади.

— Келгуси режалар қандай?

— Мактабни янада ривожлантириш. Ўргатиладиган ҳунарлар сонини кўпайтириш ниятидаман.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔39

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔118

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 39    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 118    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 502    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 574    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар