Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган чет элликларнинг энг кўпи — Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон фуқаролари. Бу ҳақда Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФЖИХ) маълумотларига асосланиб, RT News (ТВ-Новости) хабар тарқатган.
2018 йил 1 июль ҳолатига кўра, мамлакат қамоқхоналарида 27 780 нафар чет эллик жазо ўтамоқда. 2017 йилнинг биринчи ярми билан таққослаганда бу кўрсаткич 5,5 фоизга камайган. Ачинарлиси, уларнинг 90 фоизидан кўпроғи оғир ва ўта оғир жиноят содир этгани учун жазоланмоқда: наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси — 39%, қотиллик — 12%, номусга тегиш — 6%.
Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженовнинг айтишича, Россия қамоқхоналаридаги чет элликлар сони Россияга келаётган мигрантлар сони қисқаргани боис камайган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил