Ноябрь ойидан бошлаб Қирғизистон ҳукумати имконияти чекланган болаларнинг ота-оналарига иш ҳақи тўлайди.
Мамлакат бош вазири ўринбосари Алтинай Омурбекованинг Kaktus.media нашрига билдиришича, ногирон болаларнинг ота-оналари уларнинг шахсий ёрдамчиси ҳисобланади. Шунинг учун бу маблағни нафақа эмас, балки иш ҳақи деб тушуниш керак.
Ушбу иш ҳақи сабаб ота-оналар меҳнат стажига эга бўлади ва келгусида пенсиясиз қолиб кетмайди. Шунингдек, имконияти чекланган болаларнинг ота-оналаридан ташқари, уларнинг буваси, бувиси ёки бегона киши ҳам қаровчи мақомига эга бўлиши мумкин. Шахсий қаровчиларнинг иш ҳақи миқдори истеъмол саватининг минимал миқдорига тенг бўлади. Айни вақтда Қирғизистонда бу 4962 сомга ($71,2) тенг.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил