Хориждан келтирилган сигирдан кунига 40-50 литргача сут соғиб олиш мумкин экан. Шундай серсут говмиш харид қилмоқчи бўлганлар кўпаймоқда.
— Чорвачиликни ривожлантиришга молия муассасамиз ҳам бевосита масъул ҳисобланади, — дейди акциядорлик тижорат Халқ банки Кредит операциялари департаменти бошқарма бошлиғи Шерзод ХЎЖАНОВ. — Банк томонидан 2018-2019 йиллар давомида республикамиз ҳудудида чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича дастур тайёрланди. Ушбу дастурга мувофиқ 876 та лойиҳага жами 1837,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Аҳамиятлиси, ушбу маблағлар эвазига 71 минг 434 бош наслли қорамол, 17 минг 815 бош наслли эчки, 42 минг 230 бош қоракўл ва ҳисори қўй ҳамда яна 1200 бош туя олиб келинади. Қорамоллар бош сони жорий йил сўнггига қадар 23 минг бошга етади. Бу сут ва сут маҳсулотлари ҳамда гўшт кўпаяди, дегани. Шунингдек, 6 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Ушбу мақсадларда бир фуқарога энг кам иш ҳақининг 150 баравари миқдорида кредит ажратилади. Бу пулга фуқаро фақат хориждан мол сотиб олиши зарур. Моллар бугун Австрия, Германия, Украина, Польша ҳамда Қозоғистондан келтирилмоқда. Ўтган йили фуқароларга чорвачиликни ривожлантириш учун 300 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган эди. Аммо натижалар биз ўйлагандай бўлиб чиқмади. Баъзи кимсаларнинг молни икки-уч бор сотиши кузатилди.
— Фуқаронинг ўзи хориждан бир-иккита қорамол келтириши мушкул. Шундай пайтда у чорвани қай манзилдан сотиб олиши мумкин?
— Бу масалага ечим топилган. Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги «Янги аср», Фарғона вилоятидаги «Фолида» фермер хўжалиги раҳбарлари саъй-ҳаракати билан чорва моллари супермаркетлари иш бошлади. Мазкур супермаркетларда беш юздан, минг бошгача чорва сақланади. Истаган киши бу ерга келиб, хориждан келтирилган молларни харид қилиши мумкин. Келгусида бундай мажмуалар сони яна кўпаяди. Яна бир гап. Чорва боши кўпайгандан кейин табиийки, озуқага талаб ҳам ортади. Келгусида озуқа етиштириладиган экин майдонлари ҳам кўпайтирилади.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔39
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔118
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил