Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Энг яхши мактаб

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ёши улуғларнинг олтинга тенг ўгитлари.

Холам қуда бўлганини эшитиб, табриклагани бордим. Уй тўла меҳмон.  Ҳамма қариндошлар тўй тадоригини кўраётган хонадондан бирор юмуш борми, дея сўрагани йиғилишибди. Ичкари хонада кулишиб, ҳазил-ҳузул қилиб суҳбатлашаётган аёллар даврасига қўшилдим. Ёши улуғ онахонлар ўзидан кичикларга турмуш тажрибаларини сўзлаб берар, қолганлар мароқ билан уларни тингларди.

— Қани энди, яна ёшлигим қайтиб келса, — дея сўз бошлади ёши элликлардан ошган қўшни аёл. — Ҳаётимни бутунлай бошқача яшаган бўлардим. Қилган хатоларимни вақт ўтиши билан тушуна бошлаяпман. Биринчи навбатда, қайнота-қайнонамнинг ҳурматини жойига қўйиб, кўпроқ дуосини олардим. Биз тўнғич фарзанд бўлганимиз учун алоҳида уйга чиқиб кетганмиз. Аслида ақлли одам ота-она билан қолиши керак экан. Уларнинг файзу баракаси бошқача бўларкан. Фарзандларнинг кексалар ўгитларини тинглаб улғайишида ҳам катта маъно бор. Аҳамият берган бўлсангиз, буви ва бувасининг дуосини олган қизларнинг совчиси жуда кўп бўлади.

Яна нимасини айтай, болам-чақам деб ишлаймиз, топганимизни ўзимиздан орттиролмаймиз. Савобнинг энг каттаси ота-оналаримизнинг кўнглини кўтариш, дуоларини олишда экан. Кеч бўлса-да, бу ишни бошладим. Афсуски, энди ота-онам йўқ, аммо ҳар байрамда қайнота-қайнонамга бир совға кўтариб борадиган бўлдим. Улар ҳам хурсанд, мен ҳам.  

  Аввалига ҳамма гапни ҳазилга йўйиб, кулишаётган аёллар жимиб, бироз жиддий қиёфага киришди. Назаримда, ҳамма ўзининг қилган ишлари, хатолари ҳақида ўйга толишди. Бир муддат давом этган сукунатга даврадаги энг ёши улуғ Шаҳодат бувининг сўзлари чек қўйди.

— Қани, узатиладиган қизимизни чақиринглар-чи. Бир суҳбатимизни олсин. Авваллари бизга онамиз ийманиб айтолмаган гапларни шундай қўшни ва ёши улуғ аёллар ётиғи билан тушунтиришарди. Айниқса, турмушга узатишдан аввал борадиган хонадонида ўзини қандай тутиш, янги оила аъзолари билан муомала маданияти борасида қизларимизнинг ўрганиши керак бўлган жиҳатлар жуда кўп.

Шу пайт ийманибгина эшик очиб, хонага кириб келган Дилором хонтахта ёнига келиб ўтирди. Шаҳодат буви унга қарата сўзлай бошлади.

— Қизим, турмушга чиқиш аёлнинг қисматига ёзилган битик. Бу жуда масъулиятли ва оғир вазифа. Сен, аввало, ўзга хонадонга ота-онангни юзи бўлиб борасан. Шунча йил берган тарбиясини кўрсатиб бера олишинг керак. Бунинг учун эса жуда зийраклик талаб этилади.

Агар шу каби жиҳатларга эътиборлироқ бўлсанг, қоқилмайсан. Ҳаёт сендан ўзининг ширин туҳфаларини аямайди. Биз ҳам ёшлигимизда қулоғимизга қуйилган бу ўгитларга амал қилиб сира янглишмадик.

Бу бўлиб ўтган суҳбатдан даврада ўтирган ёш келинлар ҳам ўзига керакли хулоса чиқаришди.

Энг аввал, тозаликка эътиборли бўл. Ҳовли, уй-жой, айниқса, ҳожатхонани ҳар куни супуриб сидир. Ҳеч ким қўл артишга сочиқ қидириб қолмасин. Овқат сузилган коса, чой қуйилган пиёлаларнинг чети учмаганми, дарз кетмаганми — ҳушёр бўл. Эшигингни қоқиб келган меҳмонни очиқ чеҳра ва табассум билан қарши ол. Кўчага бирор иш билан чиқишдан аввал, албатта, катталарнинг розилигини сўрашни унутма. Кимдир бехос қаттиқ гапириб юборганда ҳам сукут сақла, бу бир зумда ўтиб кетади. Турмуш ўртоғингни эрталаб тоза ва дазмолланган кийимда, нонуштасини бериб кузат. Ишдан қайтганда эса қаршисига яхши кайфиятда пешвоз чиқишни одат қил.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔118

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔260

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔546

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 118    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 260    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 546    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 557    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 677    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар