Душанбе шаҳрида ош фестивали бўлиб ўтди. Байрамда республиканинг турли ҳудудларидан келган 400 нафардан зиёд ошпазнинг ҳар бири ўз ҳудудининг ошини намойиш қилишди.
Бундан ташқари, бош дошқозонда энг моҳир ошпазлар бошчилигида бир тоннали ош пиширилди. Умумий ҳисобда 400 дан зиёд дошқозонда 10 тоннадан ортиқ ош тайёрланган.
Байрамда аксарият фуқароларнинг ош ейиш учун тиқилинч ҳосил қилиши зиёлиларнинг асосли норозилигига сабаб бўлган. Бу ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларда ҳам ўз аксини топди. Хусусан, news.tj сайтида муаллиф ҳамшаҳарларининг оёқ остида қолиб кетаётган болаларга ҳам қарамасдан, ур-йиқит билан ошга талашишидан уялганини, ваҳоланки, таом ўн минг аҳолига етиши мумкинлигини ёзган. «Бутун дунё халқларида миллий қадриятларини намойиш қилувчи бу каби тадбирлар ўтказилади. Бизда-чи, биз нимани кўз-кўз қилдик?..», дея таассуф қилган муаллиф.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил