Туркманистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб, аҳоли фойдаланадиган газ ва сув ресурсларини ҳисобга олиш ва ҳақ тўлаш ҳисоблагичлар орқали амалга оширилади.
Шу мақсадда аҳоли хонадонларига оммавий равишда арзонлаштирилган нархда ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Хусусан, газ учун ҳисоблагич 300-330 манат (87-95 АҚШ доллари), сувники эса 240 (70 доллар) манат этиб белгиланган. Уй-жой коммунал ташкилотлари бу борада тушунтириш ишларини олиб боряпти. Турли сабабларга кўра, оммавий тартибдан қолиб кетган фуқароларга ҳисоблагич ўрнатиш ўртача 150 (43 доллар) манатгача қимматга тушмоқда.
Ҳисоблагич ўрнатиш пайтида пайвандчилар бригадаси бирйўла ноқонуний уланишлар бўлган турли газ печларини тармоқдан «тозаламоқда», дейилади «Туркманистон янгиликлари» сайти хабарида.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил