Россияда математика фани ўқитувчиларининг деярли ярими билим савиясини текшириш мақсадида ўтказилган назорат имтиҳонидан ўта олмади.
Шунга қарамай, таълим вазири Ольга Васильева «Биринчи телеканал»даги кўрсатувда «Рособрнадзор»нинг тест натижаларини тан олмади. Синовдан ўта олмаган ўқитувчиларни ҳимоя қилиб чиқди. Унинг таъкидлашича, 2012 йилда математика фани ўқитувчиларининг 70 фоизи таълим концепцияси асосида қайта тайёрлов курсидан ўтган.
«Рособрнадзор» ноябрь ойида ягона стандарт асосида ўқитувчилар билимини баҳолашга қаратилган тадқиқот ўтказди. Имтиҳонларда 67 ҳудуддан 22 минг ўқитувчи қатнашиб, деярли тенг ярми имтиҳондан йиқилди. Рус тили ва адабиёт, тарих, иқтисод фани ўқитувчиларининг чорак қисми эса қониқарсиз баҳо олган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил