Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди.
Ҳозир у Қизилтепа тумани марказида тикувчилик, тўқувчилик, қуроқчилик ва турли кўргазмали буюмлар ясаш билан шуғулланмоқда.
— Онам биринчи устозим, — дейди Истат Норқулова. — Бичиш-тикишни улардан ўргандим. Ҳар бир ишимни, энг аввало, волидамга кўрсатардим ва бу анъана ҳали-ҳануз шундай. Шунингдек, меҳнат фани ўқитувчим Ойсара опа ҳам қўлимдан бичиш-тикиш ишлари келишини кўриб, менга устозлик қилди. У киши матонинг кераксиз қисмидан ҳам самарали фойдаланишни, янги нарсалар ўйлаб топишни ўргатди. Ана шу ўгитлар бугунги кунда эришаётган ютуқларимга пойдевор бўлмоқда.
— Тадбиркор сифатида иш бошлаш осон бўлмагандир?
— Қийинчиликсиз ишнинг ўзи бўлмайди. Тадбиркорликни бошлаш учун табиийки, маблағ керак. «Пулни қаердан олсам экан», деб бошим қотди аввалига. Сўнг бир танишимнинг маслаҳати билан Халқ банкига мурожаат қилдим. Улар менга ёрдам беришди. Кейинги муаммо эса жой масаласи эди. Тадбиркор яхши даромад олиши учун, албатта, яхши жой бўлиши муҳим. Туманимиз марказидан бир жойни топиб ижарага олдим ва у ерда ишни бошладим.
— Шогирдларингиз ҳам борми?
— Ҳозир 15 та шогирдим бор. Уларга тикувчилик, тўқувчилик ҳамда қуроқдўзлик бўйича дарс бераман. Тўғриси, шогирд тушиш ниятида олдимга келаётган қиз кўп. Лекин барчасини ёнимга олиб ўқитишга ҳозирча бироз шароит етмаяпти. Тадбиркорликни кенгайтириб олсам, уларни ёнимга ишга олиб қолишни режалаштириб турибман.
— Ишингиздан қанча даромад оляпсиз?
— Тушаётган даромадни кредит, ижара ҳақи ва рўзғорга ишлатяпмиз. Ортганини эса тадбиркорликни ривожлантириш учун йўналтиряпмиз. Муҳими, синглим Дилора, келиним Дилдора ва мен ишлаяпман.
Алишер УМЕДОВ,
Навоий вилояти
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил