Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархи ошади

8 декабрдан бошлаб Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари кўтарилади. Бу ҳақда «Тош­иссиққуввати» ДУК хабар берди. Таъкидланишича, нархлар «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан кўтарилади.

Аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун — 1610,99 сўмгача (ҳозирги нарх: 1464,53 сўм) оширилади;

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 18 609,24 сўмни ташкил этади;

ҳисоблагич ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 4765,20 сўм (амалдаги нарх: 4332сўм)га тенг бўлади;

Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 13 843,47 сўмни ташкил этади.

Иссиқ сув ҳисоблагич қурилмалари бўлмаган аҳолига етказиб бериладиган иссиқ сув учун ҳақ иссиқ сув таъминоти хизматларига ўрнатилган тарифларга 1,5 баробарлик ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Олдинроқ интернет сайтлар орқали 16 ноябрдан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари  оширилгани тўғрисида хабарлар тарқатилган эди. «Тошиссиққуввати» ДУКдан маълум қилишларича, бу хабарлар нотўғри, 16 ноябрдан нархлар ошмаган.




Ўхшаш мақолалар

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

🕔11:26, 30.06.2026 ✔93

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Батафсил
Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔514

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔595

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар