Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.
Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини бошлаб, аммо тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган шахсларга ҳуқуқий кўмак бериш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жойларда ўтказилган учрашувлар давомида Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тадбиркорлик субъектларига тушунтиришлар берилмоқда.
— Давлатимиз раҳбари фармони асосида мавжуд қарзларим ҳисобдан чиқарилишини айтишгандаги хурсандчилигимни таърифлаб беришим қийин, — дейди фуқаро Ниғматулла Бобобеков. — Тадбиркорликка бўлган иштиёқим янада ошди. Шу куннинг ўзидаёқ фаолиятимни қайта тикладим. Ахир, 2,8 миллиард сўм солиқ қарзим ҳисобдан чиқарилди. Энди берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ишни кенгайтираман.
Олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида белгиланган тартибда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 1320 нафар фуқаронинг 196,3 миллиард сўм қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарима бўйича мавжуд қарзи ҳисобдан чиқарилди. Энди ушбу тадбиркорлар янги иш ўринлари яратиб, бюджет тушумларига ўз ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔124
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил