Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилБугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди.
Аслида инсоннинг маънавий эҳтиёжлари моддий эҳтиёжларидан асло кам эмас. Маънавий эҳтиёжмандликни ҳис қилиш ва англаб етишга лаёқатимиз бироз кам бўлиши мумкин. Қайси жойни қараманг, ҳар қадамда емакхона, ҳар икки қадамда дорихонага дуч келаётганимиз маънавият ва моддият борасида тарозимиз шайи қай тарафга кўпроқ оғиб кетаётганини кўрсатади.
Ҳамма ҳам ўз фарзанди ўқиб ўрганиб, билимли бўлишини хоҳлайди. Бунга етарли шароит яратиб бериш масаласи эса ҳар кимда ҳар хил. Ёнгинамизда бой кутубхона ёки китоб дўкони бўлса-ку, нур устига нур. Бундай жойларга кирган ҳар бир киши нимадир олиб чиқиши, шубҳасиз. Атторнинг дўконига кирган киши ҳеч бўлмаганда дўкондан таралиб турувчи атирларнинг муаттар ҳидидан баҳраманд бўлиши бор гап-да.
Пойтахтимиздаги Содиқ Азимов кўчасида навбатдаги «Китоб дунёси» савдо мажмуаси очилишида қатнашаётган инсонларнинг юз ифодасини кўрганда шунга амин бўлдик. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кўмагида фаолият бошлаган замонавий китоб дўкони минг номдан зиёд ўзбек ва чет тилларидаги олти юзга яқин турли йўналишга оид адабиётларни ўзида жамлаган. Ушбу зиё маскани Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг шундоқ ёнида жойлашган. Ишхонадан чиқиб, уйига қайтаётган ходимларнинг ўз хонадонига китоб билан кириб бориши учун бу — яхши имконият. Қолаверса, бундай замонавий китоб дўконларининг юртимизда кўпаяётгани ҳаммамизни қувонтиради.
— Янги зиё масканида китобхонлар учун алоҳида қулайликлар яратилган, — дейди «Kitob dunyosi», «KnigaSale» лойиҳалари раҳбари Шуҳрат Охунжонов. — Жавонлардаги исталган китобни шу ернинг ўзида мутолаа қилиш мумкин. Китоб дўконининг ижтимоий тармоқларда ҳам саҳифалари бўлиб, улар орқали буюртма берилган китоблар харидорларга манзилигача бепул етказиб берилади. Истагимиз: аҳолининг мутолаага бўлган рағбатини оширишга озгина бўлса ҳам кўмакчи бўла олсак, ўзимизни янада бахтиёр ҳисоблардик.
Ҳа, қўлига китоб ушлаган болакай бир кун келиб ҳаётида улкан бунёдкорликлар содир бўлишида ушбу маърифат ва зиё масканлари бир восита бўлса, ажаб эмас.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, келгусида янги филиалда махсус акциялар ўтказиш режалаштирилган. Хусусан, 2019 йилнинг январь-февраль ойларида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, ҳарбийлар учун махсус чегирмалар эълон қилинади. Айни вақтда ҳар якшанба куни «бешта китоб харид қилганга олтинчиси бепул» акцияси бошланган.
Ўз мухбиримиз
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил