2015 йил ва 2016 йилнинг 6 ойи давомида Прокуратура органлари 9 минг 350 тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб берди.
Бу ҳақда Бош прокуратура ўтказган видеоконференцияда маълум қилинди. Шу даврда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва бошқа давлат органлари ходимлари содир этган 12 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 1,2 мингдан ортиқ мансабдор шахс маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортилди, 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура маркази қабул қилган мурожаатларнинг 64 мингдан ортиғи ҳал этилиб, натижаси бўйича 330 ноқонуний қарорга нисбатан протестлар келтирилди, қонунбузилишлар ва уларнинг сабабларини бартараф этиш ҳақида 364 тақдимнома ҳамда судларга 23,4 миллиард сўмни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилди. Қонунбузилишларга йўл қўйган 886 шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил