Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Байрамда чиптага чегирмалар

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Афросиёб» поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинди.

Байрамда чиптага чегирмалар

Чегирмалар қуйидагича белгиланган:

 Пенсионерлар, ногиронлар, 1941—1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50 фоиз;

 Олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) — 50 фоиз;

 Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда) никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда — 30 фоиз;

 Жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, коллеж, ва лицей ўқувчиларига — 20 фоиз.

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ҳамда жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

P.S.: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сайтида ушбу хабар эълон қилинган куннинг ўзидаёқ, Тошкент марказий вокзал маълумотхонасига (10-05) қўнғироқ қилиб, 30 декабрь кунига оилавий  саёҳат учун Самарқанд шаҳрига чипта сўрадик. Афсуски, оператор шу кунга биронта  чегирмали чипта қолмаганини маълум қилди. Ажабланиб, Бухоро шаҳрига сўрасак, у ерга ҳам барча чипталар сотиб бўлинганини айтди. Ана, халос...




Ўхшаш мақолалар

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

🕔11:26, 30.06.2026 ✔93

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Батафсил
Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔514

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔595

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар