Тожикистонда ўтган 11 ой мобайнида карам нархи 2 баробарга, бензин — 18 фоизга, авиабилетлар нархи — 23 фоизга кўтарилди.
Ушбу даврда истеъмол товарлари секторида инфляция кўрсаткичи 5,1 фоизни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,4 фоиз кўпдир.
Статистикага кўра, умумий ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йил бошига нисбатан 4,8 фоизга ошган. Хусусан, сабзи — 2 баробарга, сариёғ — 31,5 фоиз, гуруч — 19,3 фоиз, пахта ёғи — 11,1 фоиз, ун (биринчи нав) — 10,3 фоизга кўтарилган. Шунингдек, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари 5,5 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасида нарх 5,8 фоизга ошгани қайд этилган.
Ҳукумат инфляцияни 7 фоиздан оширмасликка ҳаракат қилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 6,7 фоизни ташкил этганди, дейилади news.tj хабарида.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил