Остона шаҳар прокуратураси, маҳаллий полиция ва хусусий суд ижрочилари ҳамкорлигида «Алимент» тезкор-профилактик тадбирини ўтказмоқда.
Рейд давомида йўлларга ўрнатилган «Сергак» видео назорат интеллектуал тизимидан илк марта амалиётда фойдаланилмоқда.
Техник жиҳатдан юқори интеграцияланган «Сергак» дастури автомашиналарнинг катта оқими ичидан алимент тўламасдан қочиб юрган шахсларнинг автомашинасини мустақил аниқлаб, операторга узатади. Унинг ёрдамида автомобиль зудликда тўхтатилиб, суд ижрочиларидаги мавжуд ҳужжатлар асосида машина жарима майдончасига қўйилади. Алимент қарздорлиги қоплангандан сўнггина автомашинани олиб кетишга рухсат этилади.
Ўтган 5 кун ичида, сўнгги икки йилдан буён алимент тўламасдан яшириниб юрган «қочоқ»лар ушланиб, улар автомашинасига чеклов ўрнатилгач, 13 миллион тенге маблағ ундирилган.
Ca-news хабарига кўра, пойтахтда бугунги кунда 3,5 мингдан зиёд «Сергак» ақлли видеокузатув мосламалари ўрнатилган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил