Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилКоррупция — ҳар қандай давлатнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, конституциявий асослари ва қонуний устуворигини заифлаштиради.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини поймол бўлишига олиб келади. Бугун республикамизда бу иллатга қарши кескин курашишга киришилган. Пора олишга муккасидан кетган амалдорлар, пора бериш, олишда воситачилик қилаётганлар ҳам тегишли жазосини олмоқда.
Тошкент шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар божхона бошқармасида «Коррупция — тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаро, айниқса, ёш авлоднинг фаол иштироки зарурдир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
— Ҳар бир соҳада коррупцияни таг-томири билан йўқотиш, аҳолининг қонунларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишда бундай салбий иллатларга қарши кураш муҳим вазифалардан бири, — дейди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Ботир ДАДАМАТОВ. — Шунингдек, бу соҳада фаолият олиб бораётган ёшлар коррупцияга қўл урмасдан, ўз касбига садоқатли бўлиши, Ватан ҳимояси учун ичган қасамини доим ёдда тутиши лозим.
Бугунги кунда божхона соҳасида коррупцияга қарши курашда нафақат соҳа ходимлари, балки уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчиликнинг иштироки ҳам муҳим роль ўйнайди.
Бегзод НАСИМБОЕВ
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил