Туғуруқхонада ётган келинимизнинг ҳолидан хабар олгани вилоят шифохонасига йўл олдик.
Туғуруқхона дарвозаси олдида турган эшикбон машина билан ичкарига киришимизга рўйхушлик бермай сўроққа тутди:
— Қаерга кетяпсизлар?
Қўққисдан берилган бундай саволга жавобан:
— Мана бу кампиримни туғуруқхонага олиб келяпман, — дедим орқа ўриндиқда ўтирган хотинга ишора қилиб.
— Иби, момой-ку?.. — деганча ҳайрон бўлиб менга қаради.
— Нима, момойлар туғмайдими, — дедим кўзига тик қараганча.
Нима дейишини билмай қолган эшикбон равотни ланг очди. Машинамни ҳайдаганча туғуруқхона бўлими ёнида тўхтатдим ва бир ҳафтадан буён касалхонада ётган келинимизнинг ҳолидан хабар олдик.
Орадан бироз ўтгач, йўлим яна касалхонага тушди ва яна ўша эшикбонга дуч келдим. У эслаб қолган экан шекилли, менга кўзи тушиши билан:
— Отахон, кампирингиз нима туғди? — деб сўради.
— Олтита невара кўрди.
Эшикбон шўрлик чиндан ҳам содда экан, ортимдан анграйганча сўраб қолди:
— Бирдан-а!
— Йўғ-а, бирин-кетин!
— Иби-и-иии...
Ёрқул УМАРОВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил