Иқлим      Бош саҳифа

«Илон ўтди» дараси ёки Амир Темур дарвозаси

Жиззах заминидан кўҳна Буюк Ипак йўли ўтгани учун ҳам мазкур кент жаҳон тамаддунида жуда катта аҳамият касб этиб келган. 

«Илон ўтди» дараси  ёки Амир Темур дарвозаси

Жиззах довонидан пастликдаги тоғнинг қоқ бели худди сариёғ каби кесилиб, кенг ва равон йўл солинган, Сангзор дарёси ҳам айнан шу ердан ўтган. Автомобиль ва поездлар қатнови мамлакат шимолини Шарққа  боғлаб туради. 
Зомин ва Нурота тоғ тизмаларини мана шу фусункор ва мафтункор «Илон ўтди» дараси ажратиб туради. Даранинг кунчиқар томони Зомин, кунботарга қараган томони эса Нурота тоғ тизмаларининг бошланиш қисми ҳисобланади. Негадир маҳаллий аҳоли «Илон ўтди» дарасини «Амир Темур ғори», «Темур дарвоза» деган номлар билан ҳам аташади. 
Шунинг учун эл орасидаги айрим гап-сўзларга қараганда, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ҳар гал зафар қучганидан кейин замин сайқали Самарқандга фақатгина ана шу «дарвоза»  орқали кириб келган экан. Бу жой қаттиқ қўриқланган бўлиб, стратегик аҳамиятга эга манзил бўлиб келган. 
Сангзор дарёси тоғларининг  булутларга қадар етган баланд чўққиларидан тошларга урилиб, думалаб, пишиб оқиб келади.  Дарё иккита тоғ тизмасининг табиий чегараси ҳисобланар экан. 
«Илон ўтди» дарасининг табиати, ҳавоси  ажойиб. Бу қадим манзилга яқин гўшада умргузаронлик қилаётган тоғликларнинг ўзи яшаётган ҳудудлари, тоғ чўққилари-ю, сойлари, даралари ҳақидаги бир-биридан қизиқарли ҳикоятлари, кишини сеҳрлаб қўяди, аллақандай туйғуларга чулғагандай бўлади. 
Шу маҳал улкан бир қора қуш Темур дарвозанинг муз сумалакни эслатадиган қиррадор чўққисига келиб қўнди. Атрофни синчковлик билан кузатади. Қоядан сал наридаги кенгликда қўйлар суруви кўзга ташланади.  Нима учундир, ушбу ҳудуддан доимо шамол аримайди. Дара атрофида ёнғоқ, арча, наъматак каби дов-дарахтлар онда-сонда бўлса-да учрайди. Икки томон эса қорайиб кетган қоялар билан ўралган. Бу ўлмас қояларни оралаб, бир тошқин дарё оқади. ­Дарёнинг шундоққина ёнида бир бужур, қиррадор қоя ўсиб чиқиб, осмону фалакка  санчилиб тургандай гўё.  Мазкур қоялар Амир Темур бобомизнинг қанчадан-қанча зафарли юришларига, масрур, қувончли онларига гувоҳ бўлмаган дейсиз. Шунинг учун ҳам, мангуга занжирланган бу икки тоғ ажраладиган манзил тарихий тимсолга айланиб улгурган.
Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар