Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилТермиз шаҳрида 5-10 апрель кунлари Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтади. Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ, илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро анжуман ноёб санъатимизни жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, миллий маданиятимизни янада юксалтиришда кенг имкониятлар очади.
Фестиваль доирасида хорижий ва маҳаллий олимлар иштирокида илмий-амалий анжуман ташкил этилади, дея хабар берди «Халқ сўзи» онлайн нашри.
Шерали Жўраев,
Ўзбекистон халқ артисти:
«Бахшичилик — жуда қадимий санъат тури. Достонларимиз ҳали китоб пайдо бўлмаган пайтлардан бери бор. Уларда узоқ тарихимиз ҳам, маданиятимиз ҳам мужассам. Шу сабабли ўтмишимизни, азалий қадриятларимизни ўрганишда халқ оғзаки ижодига мурожаат қиламиз. Фольклор санъатимиз орқали аждодларимизнинг донишмандлиги, урф-одатлари, орзу-интилишларидан хабардор бўламиз, ўзлигимизни англаймиз. Бахшичиликнинг асл қадр-қиммати ҳам шунда! Эшитишимча, булунғурлик Амин бахши «Алпомиш» достонини уч ой давомида тингловчиларни зериктирмай куйлаган экан. Қаранг, бир фаслга тенг муддат-а! Мана, бахшиларимизнинг ақл-закоси қанчалик юксак, қувваи ҳофизаси нақадар мустаҳкам!»
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил