— Кейинги пайтларда бачкана ва ғалати исмлар тез-тез учраяпти. Фарзандга яхши исм қўйиш аслида кимнинг вазифаси ҳисобланади?
ФҲДЁ органи ёки чақалоққа азон айтиб, исм қўйиб берадиган имом-хатиб унинг исмини яхши маънони билдирадиган чиройли исмга ўзгартиришга ҳақлими?
Руҳсора АБДУМАЛИКОВА,
Гулистон шаҳри
Умида ЖАЛИЛОВА, Сергели тумани ФҲДЁ бўлими мудири:
— Фарзанд туғилганида унга яхши, чиройли ва маъноли исм танлаш жуда муҳим вазифа. Айрим ота-оналар бугун урф бўлаётган хориж фильмлари қаҳрамонларининг исмини ўз фарзандига қўйиши кузатилмоқда. Фарзандимга туғилганида шундай исм қўйгандим, ҳозир эса у ўз исмидан уяляпти, дейдиганларни ҳам эшитганмиз.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида чақалоққа туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёзишдан олдин ота-она ёки бобо-бувининг гўдак учун танлаган исмига, албатта, эътибор қаратилади. Агар фуқароларимиз баъзи бир бачкана ёки бизга ёт, ғализ исмларни танлаган бўлса, уларга яна бир бор яхшилаб ўйлаб кўриш маслаҳат берилади, чиройли ва маъноли ўзбек исмлари тавсия этилади. Лекин бу тавсияни қабул қилиш ёки қилмаслик уларнинг ўз хоҳишига ҳавола.
Абдурасул АБДУЛЛАЕВ, имом-хатиб:
— Бугунги кунда чақалоқнинг қулоғига азон айтиб, исмини тайин қилиш бирор кишига қатъий юклатилмаган. Буни имом-хатиблар, билими бор фазилатли кишилар, ота ёки бобо, қавму қариндош орасидаги элу юртда ҳурмат-эътиборли эркаклар бажариши мумкин.
Аслида, фарзандга чиройли исм қўйиш ота-онанинг вазифаларидан биридир. Улар исм қўйишдан олдин оила ва маҳалладаги ёши улуғлар, қариндошлар орасидаги кўпни кўрган, тажрибали кишилар, қолаверса, олимлар билан маслаҳатлашишлари керак.
Биринчи навбатда танланган исмнинг маъносига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, исм чиройли ҳамда чақирганда шу исм эгаси ундан уялмайдиган, малолланмайдиган бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Танланган исм бизнинг миллийлигимизга, тарихий қадриятларимиз ва урфимизга мувофиқлиги инобатга олинади.
Ота-она танлаган исмни уларнинг розилигисиз бошқалар ўзгартиришга ҳақли эмас. Лекин танланган исм юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, (ножоиз исмни ўзгартиришга) маслаҳат беришлари мумкин.
Исм ҳар бир инсон учун умрбод шарафли унвон ҳисобланади. Умри давомида инсон энг кўп эшитадиган сўз ҳам ўз исмидир. Шунинг учун исмнинг маъноли, чиройли, ярашиқли бўлиши ота-она ва исм эгасининг қанчалик маънавиятли эканидан далолат беради.
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔79
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔222
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔511
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил