— Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?
Баҳодир ШОМИРЗАЕВ,
Хатирчи тумани
— Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.
Хусусан, солиқ соҳасида 70 дан ортиқ, божхона соҳасида 50 дан ортиқ, банк соҳасида 50 дан ортиқ, хорижий инвестициялар соҳасида 40 дан ортиқ имтиёзлар назарда тутилган.
Мисол учун, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишда 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача мораторий қўлланишини назарда тутувчи преференция мавжуд.
Ушбу преференция, 2014 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида қўлланилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан, ушбу муддат узайтирилиб, 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда қўлланилиши белгиланган.
Аъламхон АКОБИРОВ,
Адлия вазирлиги масъул ходими
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил