Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҲАР ТУПИДА БИР МИЛЛИОН

Цитрус меваларни кўпчилик севиб истеъмол қилади, лекин парваришлаш ҳақида аниқ маълумотларга эга эмас.

ҲАР ТУПИДА БИР МИЛЛИОН

Юртимизда уларнинг энг кўп тарқалган тури лимондир. Ҳозирда лимончилик билан шуғулланаётган юртдошларимиз ҳам талайгина.

Соғлиқни ўйлаб, миллионер бўлдим

— Бир неча йил аввал тобим қочиб, шифокор ҳузурига бордим, — дейди поплик миришкор Пўлатжон МАҚСУДОВ. — Қон босимим кўтарилиб, қоним қуюқлашганини айтди. Дори-дармонлардан кўра табиий маҳсулотлар, кўпроқ лимонли чой ичишимни тавсия қилди.

Шифокор тавсиясига амал қилиб, бозорга бордим, лимоннинг нархи осмонда. Ўйлаб қолдим: лимонни ўзим етиштирсам, аввало, оиламиз учун, агар ортса, бозорга олиб чиқаман, қўшимча даромад бўлади.

Шу ниятда кўп йиллардан бери лимончилик билан шуғулланаётган бир неча кишининг маслаҳатини олдим. Ҳовлимдан бир сотих ер ажратиб, термос усулида лимонария қурдим. Лимоннинг «меер» навидан 10 туп экдим. Мана, шу иш билан ўн йилдан бери шуғулланиб келяпман,

Лимонариянинг иссиқхонадан афзаллиги, газ, ўтин сарфламайсиз. Ернинг ҳарорати билан қишдан ҳам чиқса бўлади.

Гуллаганда эҳтиёт бўлинг

Лимон экишнинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Лимон ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ шароити муҳим аҳамиятга эга. Зичлиги ўртача,  қумоқ тупроқли ерлар ва сув, ҳаво ўтказувчанлиги енгил тупроқларда яхши ўсади. Экишдан олдин тупроқ яхшилаб текисланиб, ўртача миқдорда чириган гўнг солинади.

Экишни бошлаш учун ҳосилдор лимон дарахтининг шохидан қаламча олиб, бир-бирига тегиб қолмаслиги учун оралиғи икки метрдан қилиб  экилади. Иссиқхонада суткалик ўртача ҳарорат 10 даражадан юқори бўлганида, лимон новдаси ўса бошлайди. Айни гуллаган вақтида жуда эҳтиёт бўлиш керак. Чунки лимон гули нозик: салга тўкилиб, нобуд бўлиши мумкин. Жойга мослашиб кетса, 3-4 йилда мева беришни бошлайди. Лимон ҳосилга кирганда, шохларининг ўсиши секинлашади, чунки қуввати гуллаш ва мева шаклланишига сарф бўлади.

Зарур озиқа берилса бўлди

Лимон маҳаллий шароитга кўпроқ мослашган, бироқ совуққа чидамсиз бўлгани учун иссиқхонада ўстирилади. Айниқса, қиш фаслида парвариш қилиш анчагина машаққатли. Яхши парвариш қилинганда, ҳар тупидан 400-500 донагача лимон меваси олиш мумкин.

Ўсимлик баргларининг шакли ва рангига қараб унга қандай модда етишмаётганини билиш ва керакли озиқани ўз вақтида бериш зарур.

Лимон ва бошқа цитрус мевалар илдизга қараганда барглари орқали озиқ моддаларни тез ўзлаштиради. Шунинг учун зарур эҳтиёжга кўра ўғитларни сувда эритган ҳолда баргларга пуркаш яхши натижа беради. Юқори ва мўл ҳосил олиш учун фақат меъёрда озиқланиши ва ривожланиши билан кифояланиб бўлмайди. Ўсиб кетган ва шаклланган новдаларни дарахт ёшига, муносиб равишда сийраклаш ва буташ зарур. Бунда тупнинг ўсиши ва мева бериши яхшиланади.

Агар вақтида узилмаса...

Лимонга ортиқча харажат қилинмайди. Фақат яхши парваришлаб, озиқаси ўз вақтида берилса бўлди. Уни меҳнат фаолиятидан қатъи назар, ҳамма етиштирса бўлади.

Иш фақат лимонни экиб, уни парваришлаш билан битмайди. Етилиб пишган лимонни ўз вақтида узишни ҳам билиш керак. Агар мева дарахтда узоқ вақт қолиб кетса, тескари жараён кетади. Ранги ўзгариб, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.

Ҳозирда биринчи навбатда қиладиган ишимиз, лимон етказиб беришдан ташқари, қишлоқ шароитида ҳосилни сақлаш, маркетинг ишини яхши йўлга қўйишимиз керак.

Энг муҳими...

Асли касбим ўқитувчилик. Институтда дарс бераман. Лимончилик касбимга ҳалақит бермайди. Аксинча, чарчаганда, зерикканимда, лимонариямда меҳнат қилиб дам оламан.  

Бугун лимончилик оиламизнинг қўшимча даромадига айланган. Яхши парвариш қилинган кўчат тупидан 100 килограмм лимон олиш мумкин. Масалан, ўтган йили 10 туп лимондан ўртача ўн миллиондан зиёд даромад олдик. Ҳозир яна 3 сотих ерга лимонария қуришни режалаштиряпмиз.

Энг муҳими, ҳозир соғлиғимдан шикоятим йўқ. Қўлимда ҳунарим бор. Шу неъмат орқали хонадонимизга тўкин-сочинлик, барака келди. «Ерни боқсанг, ер сени боқади» деб бежиз айтишмаган экан.

Касалини ўзи «айтади»

Озиқ модда етишмаётганда лимон дарахтида қуйидаги аломатлар пайдо бўлади:

Азот — барглари оч яшил, сарғишроқ тез тўкилади ўсимлик ривожи секинлашади.

Фосфор — кам гуллайди, ҳосили кеч пишади.

Калий — пастки барглари сарғайиб, қурийди.

Калций — куртаклари ва илдизи қурийди.

Магний — барглар рангсизланади, унинг томирларида турли тусдаги доғлар пайдо бўлади, мўртлашиб қолади.

Темир — барглар оч яшил, доғли сарғиш тусга киради.

Бўр — илдиз қурийди, кам гуллайди ёки умуман гулламайди.

Марганец — баргларда нақшсимон чизиқлар пайдо бўлади.

Мис — барг ва новдалар сўлийди.

Рух — барглар майдалашади ва уларда доғлар пайдо бўлади.

Молибден — барглар сарғаяди, кўклари букила бошлайди.

Дилфуза АбдураШИД қизи  «Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔251

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

🕔12:23, 29.08.2024 ✔437

Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

Батафсил
Даромад келтираётган  чиқинди

Даромад келтираётган чиқинди

🕔11:43, 29.08.2024 ✔511

Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 251    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 437    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 511    🕔 11:43, 29.08.2024
  • Пайвандлашда  яна бир усул

    Пайвандлашда яна бир усул

    Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.

    ✔ 496    🕔 17:14, 12.07.2024
  • Женшендан 5 марта кучли    доривор ўсимлигимиз  борлигини билармидингиз?

    Женшендан 5 марта кучли доривор ўсимлигимиз борлигини билармидингиз?

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:

    Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.

    ✔ 561    🕔 15:19, 10.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар