Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилНаманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасига асосан синов тариқасида биринчи нефть қазиб олинди, дея хабар берди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Лойиҳани амалга оширувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Мингбулоқнефть» қўшма корхонаси «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси — «CNPC» томонидан ташкил этилган.
Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у «Бир макон — бир йўл» тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.
Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра мураккаб лойиҳа саналади. Конни ўзлаштириш: катта чуқурлик (6000 метр ва ундан ҳам чуқурроқ); юқори резервуар босим (115 МПа дан ортиқ) ва резервуар ҳарорат (168 °С дан ортиқ) каби омилларга боғлиқ экани айтилмоқда.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил