Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилТошкент шаҳри Сергели туманида қурилган арзон уй-жойларнинг нархи ошиб кетгани, қурилишда айрим камчиликларга йўл қўйилгани аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Кеча Сергели тумани ҳокимлигида туманда барпо этилган арзон кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, жамоатчилик вакиллари иштирокида комиссияларнинг ҳисоботлари эшитилди, дея хабар берди ЎзА.
Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев таъкидлашича, республика миқёсида қурилиш материалларининг нархлари таҳлил қилинган, уларнинг каталоги тайёрланиб, давлат томонидан қурилиш ташкилотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзларнинг қўлланилиши ўрганилган, банк маржаси ва суғурта пулини камайтириш бўйича ишлар олиб борилган. 34-уй мисолида уйларнинг нархлари масаласи ҳар томонлама ўрганилган.
Натижа уйнинг 1 квадрат метри нархини 3 981 700 сўмдан 3 253 100 сўмга тушириш ёки 18,3 фоизга арзонлаштириш мумкинлигини кўрсатди.
Албатта ушбу уйда яшовчилар учун уйнинг ҳар бир квадрат метри учун 728 600 (етти юз йигирма саккиз минг олти юз) сўм ёнга қолиши ҳақидаги хабарни йиғилганлар катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил