Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилЭндиликда кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг бир қанча тўловлари ҳисобга олинади.
Истеъмол кредитлари ва қарзларининг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди. Ушбу тартиб истеъмолчиларга берилган истеъмол кредитлари ва қарзларнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:
• асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
• банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар – агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса;
• учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса.
Банклар қуйидаги ҳолларда кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишлари шарт:
• шартнома тузилганда;
• кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.
Банклар ўзларининг расмий веб сай-сайтларида потенциал қарз олувчиларга кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.
Шунингдек, банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит ёки қарз тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этилганида мижозларга кредит ёки қарз олиш билан боғлиқ кредит ёки қарзнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари керак.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил