Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ энди ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.
Бу 20 май куни эълон қилинган Ўзбекистон республикасининг «Яйловлар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир.
Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.
Яйловлардан фойдаланувчилар яйловлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмаларини ташкил этишга ҳақли.
Яйловлар доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинча фойдаланишга ҳокимларнинг қарорига кўра берилиши мумкин.
Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.
Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.
Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
— юридик шахс тугатилганда;
— жисмоний шахс вафот этганда;
— яйловлар берилган муддат тугаганда;
— бошқа мақсадда фойдаланилганда;
— оқилона фойдаланилмаганда;
— яйлов ерлари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
— яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда.
Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!
🕔11:26, 30.06.2026
✔73
Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
Батафсил
Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?
🕔09:10, 10.04.2025
✔500
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил
Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ
🕔15:55, 10.01.2025
✔579
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Батафсил