Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилИжтимоий тармоқларда мактаб формаси учун ота-оналардан пул йиғилаётгани ҳақидаги гаплар юртдошларимизни ташвишга сола бошлади. Халқ таълими вазирлиги бу масалага ойдинлик киритди, деб ёзмоқда ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида замонавий ягона мактаб формаси жорий этилиши кўзда тутилган.
Қарорда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантириши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда юртимизнинг ҳар бир туман (шаҳар) марказининг аҳолига қулай жойларида мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этиши, уларнинг жойлашиш манзиллари оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши белгиланган.
Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, мактаб директорлари ёки синф раҳбарларининг ягона мактаб формасини сотиб олиш жараёнига аралашуви тақиқланган. Ота-оналар янги формани ташкил этиладиган савдо шохобчаларидан сотиб олиши керак бўлади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил