Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилАдлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «SMS хабар» электрон тизими жорий этилмоқда.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан ЎзАга маълум қилишларича, «SMS хабар» да 2 та жуда муҳим маълумот бўлади:
Биринчиси, хабарда нотариал ҳаракатлар учун мижоз томонидан амалга оширилган тўловнинг аниқ миқдори кўрсатилган бўлади. Яъни, нотариат ходими талабига асосан ёки кассада мижоз томонидан тўланган пул миқдорини SMS хабарда кўрсатилган қонуний тўловлар миқдори билан солиштириш имконияти пайдо бўлади.
Иккинчиси, нотариал ҳаракатни охирига етказиш учун SMS хабар орқали тўртта рақамли код мижознинг телефонига юборилади. Нотариус ушбу тасдиқловчи кодни электрон тизимга киритгандан сўнггина нотариал ҳаракатни амалга оширишни расман якунлашга рухсат этилади. Ушбу код нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун калит вазифасини бажаради.
Агар мобиль телефони йўқ бўлса, мижознинг бирор қариндоши ёки танишининг телефони орқали ушбу хабарни олиши ва тасдиқловчи кодни нотариусга айтиши орқали нотариал ҳаракатни амалга ошириши мумкин.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил