Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади.
Жумладан, табиий газнинг
(1 м³ учун) нархи:
■ ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари
учун — 350 сўм;
■ ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда:
– овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;
– иситиш тизими учун — 350 сўм.
Табиий газ баҳоси сўнгги марта 2018 йилнинг 16 ноябридан оширилиб, 1 м³ учун 320 сўм нарх белгилинганди.
Электр энергиясининг
(1 кВт соати учун) нархи:
I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар
учун — 370 сўм;
III гуруҳдаги истеъмолчилар,
шу жумладан аҳоли учун — 280 сўм;
IV гуруҳдаги истеъмолчилар
учун — 392 сўм этиб белгиланади.
Бугунги кунда 1 кВт соат электр энергияси нархи (аҳоли учун) — 250 сўм.
«Оила даврасида» газетасининг 2019 йил 2 май 18-сонида «Ўзи бир танга, тўни қирқ танга. Коммунал хизматлар нархи даромадимизга мутаносибми?» сарлавҳали мақола чоп этилганди. Унда коммунал тўловлар борасидаги қатор муаммолар кўтарилган эди. Жумладан, коммунал хизматлар учун нарх қандай асосда белгиланиши ва ошиши юзасидан мутасаддилар эътиборига қатор саволлар қўйилган эди:
«Коммунал хизматлар нархи йилига камида икки марта ошяпти. Баъзан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифи уч марта ҳам ошган пайтлар бўлди. Мисол учун, электр нархи ўтган йилиёқ 16 ноябрдан 250 сўм, жорий йил 1 июнидан 280 сўм қилиб олдиндан белгиланган. Бу қиймат қаердан келиб чиққан, қандай омил эътиборга олинган? Ёки июнга келиб кўмир нархи ошадими?
Ҳа, бизда коммунал туловлар учун ўрнатилган нархлар қаердан келиб чиққани доимо номаълум бўлиб келган.
Тариф ошиши борасида аҳоли бир ой олдин огоҳлантирилади. Аслида огоҳлантириш хабарида нарх ошиш сабаблари аниқ ва асосли тарзда кўрсатилиши керак эмасми?!.»
Мақоладаги ушбу фикрлар қанчалик ҳақиқат экани юқорида айтилганидек, коммунал тўловлар нархи ошишида яна ўз ифодасини топди. Жорий йилнинг 1 июнидан электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши тўғрисида огоҳлантирилдию аммо унинг асосли сабаблари хусусида жўяли бир гап айтилмади.
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
БатафсилЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
БатафсилРеспубликамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига асосан жорий қилинмоқда.
Батафсил