«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилСўнгги кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июнда қабул қилинган «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 469-сонли қарори жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
Ҳукумат қарорида ҳозирча Тошкент шаҳридаги 81 та номдор мактабларга, кейинчалик вилоятлардаги шундай мактабларга қабул квотаси асосий ва қўшимча квота турларига ажратилади.
Қўшимча квота — умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилади. Қўшимча квота учун энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик тўлов тўланади. Яъни ота-она фарзандини ўз микроҳудудидаги эмас, бошқа ерда жойлашган мактабда ўқишини истаса, ана шу миқдордаги пулни тўлайди.
Бу кўпчилик юртдошларимизда норозилик туғдирди. Аввалига Халқ таълими вазирлиги ушбу қарор Тошкент шаҳридаги номдор мактабларга қабул қилишдаги бир қатор салбий ҳолатлар — коррупция, таниш-билишчилик каби иллатларнинг олдини олишга қаратилгани билан изоҳлади. Аммо масала моҳиятига чуқур кириб борилгани сари мазкур қарорнинг «плюс» ва «минус»лари анча-мунча экани кўриниб қолди.
Депутатлар фикри:
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид АБДУҚОДИРОВ ва Расул КУШЕРБАЕВнинг www.uza.uz сайтида эълон қилинган мақоласида жумладан шундай дейилади:
«...Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори юзасидан кўплаб юртдошларимиз, сайловчиларимиз ўзларининг эътирозларини билдириб, бу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдалар.
Хўш, ушбу қарорда нималар кўзда тутилган ва эътирозларга нималар сабаб бўлди?
Аввало, ушбу қарорда 2019/2020 ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш 2019 йил 20 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич жорий этилиши назарда тутилган.
Биринчи эътироз: тегишли мактабга қабул қилиш фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши назарда тутилган. Кўпчилик аҳолининг яшаш манзили эса Давлат хизматлари маркази жойлашган ердан кўра ўша мактабга яқинроқ. Бироқ, нега ўша мактабга яқинроқ ердаги аҳолига асосий квота бўйича ушбу таълим муассасасининг ўзига бориб тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти берилмаяпти? Бу ахир, халқнинг яқинини узоқ, енгилини оғир қилиш эмасми?
Иккинчи эътироз: Мактабларга ҳудудларнинг бириктирилиши бўйича бирор бир мезонларни белгиламасдан туриб, ҳокимликларга умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни тасдиқлаш ваколатини беришнинг нима кераги бор? Шундоқ ҳам, ҳокимиятларга берилган ваколатлардан ноқонуний манфаатларда фойдаланилаётган ҳолатларига мисоллар етарлича эмасми? Бунинг ўрнига, таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонлар ўша умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд деб ҳисобланишини; бунда, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда акаси ёки синглиси ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш тўғри ва адолатли эмасми?
Учинчи эътироз: Нима учун асосий квотага таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонларда яшовчи болалар тўлиқ ва тўғридан-тўғри киритилмаяпти? Бунда бошқа тилда таълим берувчи мактабга таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлган болалар нега кўрсатилмаган?
Тўртинчи эътироз: Юқоридагилардан келиб чиқиб, нима учун 6 ёшга тўлган, бироқ, тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўлмаган болаларни асосий квота асосида бепул асосда қабул қилиниши назарда тутилмаган? Бу ёшдаги болаларни асосий квота асосида қабул қилинмаслиги ҳамда уларни фақат маълум миқдордаги пул эвазига қўшимча квота асосида қабул қилиниши амалдаги Конституциямиз ва қонун нормасига зидку! Қолаверса, ушбу регламентдаги белгиланган бу каби қоидалар, умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом талабларига ҳам мос келмайдику?
Бешинчи эътироз: Нега, тегишли умумтаълим муассасасига йўлланмага эга ва боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) болани тегишли умумтаълим муассасасига қабул қилиниши шарт эканлиги ва ҳеч қандай асосда бундай болаларни мактабга қабул қилишни рад этиш мумкин эмаслиги кўрсатиб қўйилмаган? Бу каби мажбурият белгиланмаганлигидан таъмагирлик мақсадида фойдаланадиганлар топилмайдими, ахир?
Олтинчи эътироз: Тошкент шаҳрида тўлов эвазига бир қатор мактабларга қабул қилиниши белгиланган бу тартиб жамиятимизда аҳолини бой ва камбағалга ажратишнинг ҳукумат ҳужжати билан қўллаб-қувватланган ошкора кўринишига олиб келмайдими? Умумий таълимнинг бепул эканлиги бўйича мавжуд конституциявий принципга ва конституциявий ҳуқуққа путур етказибгина қолмай, жамиятимизни кучли табақалаштирилишига олиб келмайдими?
БУ ТАРТИБ КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЭМАС, БАЛКИ, КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙИБ КЕЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МАСЪУЛЛАРИНИНГ ЎТМИШДАГИ ИШИНИ БЕРКИТИШ ВА ҚОНУНИЙЛАШТИРИШ ДЕГАНИКУ! АСЛИДА, БУНГА ЙЎЛ ҚЎЙГАНЛАР ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРИШЛАРИ КЕРАК!
Хулоса ўрнида: тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлган барча болаларни тегишли мактабга қабул қилишда аҳолига асосий квота бўйича тўғридан-тўғри тегишли таълим муассасасига мурожаат қилиш имконияти бериш;
Таълим бериш тилини инобатга олган ҳолда тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилда жойлашган хонадонлар ўша умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудуд деб ҳисобланиши; бунда, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда оиланинг бошқа фарзандлари ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш;
Бошқа тилда таълим берувчи мактабга таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлган болалар асосий квотани ташкил этиб, бунда, тегишли таълим муассасасига энг яқин манзилдаги хонадон фарзандларига, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, шу мактабда оиланинг бошқа фарзанди ўқиётган болалар учун устуворликни белгилаш;
Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган ҳамда тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган ҳамда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлган барча болаларни тегишли умумтаълим муассасаларида 15 августга қадар келиб тушган аризалар асосида рўйхатини шакллантириш; бунда, синфлардаги ўқувчилар сонини 35 тадан ошиб кетишига, икки сменадан ортиқ сменада машғулотлар олиб борилишига йўл қўймасдан (кейинчалик бундай мактаблар учун қўшимча бинолар қуришни назарда тутган ҳолда), зарур ҳолларда тегишли молия бўлимлари орқали янги ташкил этиладиган синфлар бўйича молиялаштириш ишларини ҳал этган ҳолда қўшимча қабулни 31 августга қадар якунлаш. Бунда, болаларнинг яшаш манзилини тегишли мактабга қанчалик яқинлигига ҳамда устуворлик ҳуқуқига қатъий амал қилиниши шарт. Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилишни тўлиқ бепул асосда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлар эди».
Вазир фикри:
Куни кеча халқ таълими вазири ўзининг фейсбук ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу масала юзасидан пост қолдирди. Жумладан, унда шундай дейилади:
«…Тошкентдаги 81 та мактабнинг биринчи синфига қабул жараёнининг янги тизимини жорий этишнинг ижобий тарафлари қолиб, баъзилар «қабул пуллик бўлди» деб нотўғри талқинга ўтиб кетди. Натижада, «ҳукумат мактабларга пул ажратмаяпти», «аҳолидан пул йиғишга ўтиб кетилаяпти» ва ҳ.к. каби нотўғри изоҳлар кўпайиб кетганига ушбу масалага бироз ойдинлик киритиб қўйишни мақсадга мувофиқ деб ўйладим.
Биринчидан, Учтепа туманидаги 50 йилдан бери капитал таъмир қилинмаган, қувватидан деярли 3 баробар кўп ўқувчи ўқиётган мактабга Президентимиз ташриф буюрганларидан кейин Тошкент шаҳридаги мактаблар аҳволини тубдан яхшилаш бўйича топшириқ берган эдилар. Натижада, шу икки йил давомида Тошкент шаҳридаги мактаблар аҳволини яхшилаш учун қўшимча 800 млрд. ажратиладиган бўлди. Ҳозир тегишли қарор лойиҳаси тайёрланаяпти. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан бери, бу биринчи маротаба Тошкентдаги мактабларга шунча катта миқдордаги қўшимча маблағ ажратилиши. Натижада бошқа мактаблардаги моддий техник аҳвол ҳам анчагина яхшиланиши кутилаяпти. Бу аҳолиси ўсиб бораётган пойтахтимиз учун жуда керак (янги тизим ва танқид асосан Тошкент шаҳрига боғлиқ бўлганига фақат Тошкент шаҳридаги маблағларни ёздим, бошқа ҳудудларда ҳам анчагина қўшимча маблағлар ажратилмоқда).
Иккинчидан, «престижный» деб шу пайтгача айтилаётган мактабларда таълим сифати зўр дегани эмас. Синфда 40-50 нафар ўқувчи бўлса, уларни орасида таълим тилини билмайдиганлари тушунмай ўтирса қандай сифат бўлсин?
Оддий мисол, яқинда ўтказилган республика олимпиадаси ғолибларининг атиги 9 фоизи ушбу мактабларга тўғри келяпти (22 нафар ғолибдан 2 таси ушбу мактабларда ўқиган). Ваҳоланки Тошкентдаги ўқувчиларнинг деярли 43,4 фоизи шу мактабларга тўғри келади. (аслида 81 та мактаб Тошкентдаги мактаблар сонининг атиги 26 фоизини ташкил этади, яъни шаҳарнинг 26 фоиз мактабида 43 фоиз ўқувчи ўқияпти!) Шунга бошқа мактабларда таълим сифати ёмон деган иддао умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Ишлаб чиқилаётган таълим сифатини объектив баҳолаш бўйича янги тизим жорий этилсагина қайси мактабда таълим сифати юқори эканлиги аниқ бўлади.
Учинчидан, қарор чиққани билан унинг ижро механизмлари, тегишли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишга ва уни тўғри ишлашини текширишга, айниқса тўлов билан боғлиқ тизимларга, қанчадир вақт кетади, шунга ҳозир фақат бепул қабул амалга оширилади.
Шунинг учун айни пайтда мактабларга пуллик қабул ҳақида ҳеч қандай гап йўқ! Шу сабабли ортиқча эҳтиросга берилмасликни, «престижный» мактабга болангизни жойлаштириш учун таниш-билиш ёки пул қидирмасликни тавсия этаман.
Бирон бир тушунмовчилик бўлса, уни мактаб маъмурияти ёки туман таълим бўлими вакиллари билан маслаҳатлашиб ҳал қилишга ҳаракат қилган маъқул».
Хулоса ўрнида
Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, жумладан вазир Шерзод Шерматов, соҳа мутахассислари ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқотда ҳукуматнинг болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича қарори мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот берилди. Вазирлик мутасаддилари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Очиқ мулоқотда Шерзод Шерматовдан ўз фейсбук саҳифасида эълон қилган пости ҳукуматнинг юқорида айтилган қарори бекор қилинганини англатиши ёки йўқлиги тўғрисида саволлар берилди.
Вазир Шерзод Шерматов мазкур саволга аниқ жавоб бермади.
Мулоқотда журналистлар томонидан қарордаги қўшимча квотанинг пуллик бўлиши Конституциямизга зид эмасми, деган мазмунда савол берилди.
Вазир Конституциямизга зид эмас, дея қатъий жавоб берди.
«Бу ерда ҳеч кимнинг ҳуқуқи бузилмаяпти. Қўшимча квота пуллик бўлиб ҳеч бир бола таълимдан қолиб кетмайди. Конституцияда ҳамма боласини битта мактабга жойлаштирсин, деган гап йўқ. Мактаб ишлари давлат назоратидадир, дейилган унда», деди Шерзод Шерматов.
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил