Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
Батафсил26 июнь — Халқаро наркотик моддаларга қарши кураш куни муносабати билан ҳамда гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда 1 тонна 27 килограмм 911 грамм гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаевнинг қайд этишича, наркотик воситалар контрабандаси ва ноқонуний савдосига қарши курашиш халқаро аҳамиятга молик масала ҳисобланади. Мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётир.
Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, 2018 йилда Афғонистонда кўкнор етиштириладиган майдонлар 263 минг гектарни, ишлаб чиқарилган опий миқдори – 6 минг 400 тоннани ташкил этган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2018 йилда 4 минг 779 наркожиноят фош этилган. Улардан ярмини наркотик моддаларни ўтказиш-сотиш ташкил қилган бўлса, қолганлари контрабанда, гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, бангихоналар ташкил этиш ва бошқа турдаги жиноятлардир.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил