Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилАҳоли қўлида қолиб кетган тангалар ва банкнотлар алмаштириб бериладими?
2019 йил 1 июлдан бошлаб эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотлар товар ва хизматлар учун тўловга қабул қилинмайди.
Хўш, аҳоли қўлида қолиб кетган 50 ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотлар алмаштирилиб бериладими? Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот берди.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан:
Жорий йил 1 июль кунига қадар эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлар ва тангалар Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг Ҳисоб-китоб касса марказлари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан қабул қилиниб, алмаштириб берилди;
2019 йил 1 июлдан бошлаб эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотлар товар ва хизматлар учун тўловга қабул қилинмайди.
Аҳоли қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50 сўмлик ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотларни бевосита Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида янги намунадаги тангаларга ва муомалада бўлган бошқа номиналдаги банкнотларга алмаштириб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги Низомга асосан эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлади ҳамда ушбу муддатга қадар қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб банк кассаларига топширилган 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар тижорат банклари филиаллари томонидан алмаштириб берилади», дейилади Марказий банк ахборотида.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил