Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЮТУҚЛАРИМИЗ БИСЁР, БИРОҚ МУАММОЛАР ҲАМ КАМ ЭМАС

Мамлакатимиздаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи яримйиллик якунлари

ва энг муҳим устувор вазифаларга бағишланган фаоллар йиғилишларида эришилган ижобий натижалар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва уларнинг сабаблари атрофлича таҳлил этилди.

Хўш, қайси вилоятда аҳвол қандай?!

Навоий вилоятида айрим туманларда чет эл инвестициясини жалб этиш, ташқи бозорга чиқиш, ҳудудлар экспорт салоҳиятини ошириш, саноат, ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида бироз камчиликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди. Қашқадарёда енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар мавжуд имконият ва салоҳият даражасида эмаслиги таъкидланди.

Сурхондарёда Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музработ туманларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми камайган, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган тўрт лойиҳадан иккитаси бажарилмаган. 874 кичик бизнес субъекти фаолияти тўхтаб қолган, 9 корхонада маҳсулот экспорти амалга оширилмаган. Бухоро вилоятида Маҳаллийлаштириш дастури ва ҳудудий экспорт кўрсаткичлари белгиланган даражада таъминланмади. Айрим туманлар бирорта ҳам маҳаллийлаштириш лойиҳасига эга эмас. Когон тумани, Бухоро ва Когон шаҳарларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми пасайган. Наманган вилоятида 150 га яқин саноат корхонаси ишламаётгани, 700 дан зиёд корхона вақтинча фаолият кўрсатмаётгани танқид қилинди. Бу борада Наманган шаҳри, Наманган, Тўрақўрғон, Поп, Уйчи, Янгиқўрғон, Косонсой туманларида сусткаштликка йўл қўйилаётгани таъкидланди. Жиззахда кичик бизнес субъектларидан 904 таси фаолият кўрсатмаган, 689 таси тугатилган. Ғаллаорол, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида маҳаллий хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда мавжуд имкониятлардан етарли фойдаланилмаган. Айрим туманларда инвестиция киритиш шарти билан «ноль» қийматда сотилган иншоотларда тадбиркорлар олган мажбуриятлар тўла бажарилмаган.

Вилоят ҳокимлари бошчилигида ўтган йиғилишларда йўл қўйилган ушбу камчиликлар ва уларнинг сабаблари чуқур таҳлил қилинди. Уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

ОАВ маълумотлари    асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔64

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔300

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔580

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар