Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Бахт учун кураш

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Бахт учун кураш

Севимли ёзувчимиз Абдулла Қодирий «Ўткан кунлар» романида ўзбек миллатининг ҳаёт тарзи, кундошлар орасидаги низолар ва уларнинг салбий оқибатларини акс эттирган. Асардаги тасвирларга кўра, Юсуфбек ҳожи агар икки келин ўртасида гап ўтганини кўрса, Кумуш ва Зайнабни ўз олдига чақириб, насиҳат қилади. Бундай ҳолларда Юсуфбек ҳожи, аввало, Кумушдан хафа бўлиб: «Ойим, ҳар нима сиз каттасиз, Зайнаб ёш, каттадан кичикка шафқат лозим, мундоғ яхши эмас!», – деган гапларни айтади. Сўнгра Зайнабга ҳам насиҳатлар бериб, «кейин иккисини дуо қилиб, бир-бирига салом» бердиради. Романдаги ҳар бир қаҳрамоннинг ўз қиёфаси мавжуд бўлиб, биз шундан Зайнаб образига тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Абдулла Қодирий Олим понсадбошининг қизи Зайнаб портретини чизар экан: «Ўн етти ёшлар чамалиқ, кулча юзлик, оппоққина, ўртача ҳуснлик», – деб таърифлайди. Зайнаб тақдир ҳукми ва ота-оналарнинг орзуси билан Отабекнинг суймаган хотинига айланади.

Романни ўқиб бўлгач ҳар бир китобхонда Кумушга нисбатан меҳр-муҳаббат ва ачиниш ҳисси-ю, Зайнабга нисбатан нафрат туйғуси пайдо бўлади. Тасаввур қилиб кўрайликчи, Зайнаб образи йўқ бўлганда қандай бўларди? Ўйлашимизча, бу ҳолатда романнинг таъсирчанлиги йўқоларди. Мен ҳам «Ўткан кунлар»ни ўқиганимда қалбимда Зайнабга нисбатан наф­рат туйғуси пайдо бўлган эди. Аммо унинг ўрнига ўзини қўйиб кўрган, унинг қалбидаги кечинмаларни чинакамига ҳис қилган инсонгина уни тўғри тушуниши мумкин. Чунки унинг ҳам аёл сифатида севишга ва севилишга ҳаққи бор эди.

Кумушнинг Тошкентда қолгани Зайнаб учун нечоғлик оғир эканини сезиш қийин эмас. Кумуш келган кунданоқ Отабек жонланади, Юсуфбек ҳожининг «Марғилонда шундай келинимиз бор экан, билмай юрган эканмиз», деган сўзлари Зайнабга қанчалик оғир ботганини тасаввур қилиб кўринг. Бу пайтда Ўзбек ойимнинг ҳам Зайнабга нисбатан муносабати ўзгаради. Зайнаб ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, ундан фақат хато ва камчиликлар ахтаради. Ҳамманинг тилида Кумуш бўлиб қолади. Кумуш ва Зайнаб ўртасидаги ўзаро низолар ҳам Отабекни қийин аҳволга солиб қўяди. Отабекнинг бу можаролар давом этаверса, иккалаларингдан битталарингнинг жавобларингни бераман, деган аччиқ сўзлари Зайнабга қаттиқ таъсир қилади. Чунки Зайнаб биларди, Отабек Кумушни қанчалик севишини. Отабекнинг бу гаплари худди Зайнабга қаратилган ўқдек туюлар эди.

Айниқса, Зайнабнинг жавобсиз севги аламида ўртаниб, севмаган одами Отабек қучоғига ўзини ташлаб, жонсиз ҳайкални ўпиб, қучоқлаб ёлворишлари манзарасини ўқиганимизда унга ҳақиқатдан ачиниш ҳисси кучаяди. Отабек ота-онасининг орзусига ўз таъбирича жонсиз ҳайкал бўлиб ризолик берганини эслаймиз. Кундошлик муҳитида яшаган оғир-босиқ Зайнаб, опаси Хушрўй сўзлари билан аста-секин қасоскорга айлана боради ва Кумушга заҳар бериш даражасига етади. Зайнабнинг кўнглига ғулғула солган Хушрўй ҳам маълум маънода Кумушнинг ўлимига сабабчи. Аммо Қодирий Хушрўйни ошкора қораламайди. Уни Зайнабдан тубдан фарқ қилишини, ҳаёт тарзини, ички ва ташқи қиёфасини чизиб беради. Бировнинг оиласини бузилишига қурилган «бахт»ни чинакам бахт деб бўлмайди. Хусусан, Хушрўйнинг ҳам ҳаёти шундай бахт эвазига қурилган ҳаёт эди. Қодирий шу тасвирлар орқали ўзбек аёлларининг мураккаб ҳаёт йўлларини, ундаги ҳар хил зиддиятларни реал тарзда очиб беради ва бу асарнинг ҳаққонийлигини янада кучайтирган.

Зайнабни биз ўз бахти учун курашган аёл сифатида кўришимиз мумкин. Чунки ҳар бир аёл бахтли яшашни, севишни, севилишни хоҳлайди. Суймаган ёри хонадонида севилмай яшаш Зайнабнинг изтиробларини дақиқадан соатга, соатдан эса кунга кўпайтираверади. Бахти учун курашган Зайнаб ўзи билмаган ҳолда Кумушнинг овқатига заҳар қўшади ва бу қилган иши хато эканлигини ўйлаб, охири телбага айланади. Абдулла Қодирий «Ўткан кунлар» романи билан ўзбек оилаларининг ҳаётини, кундошлик муносабатларини реал тарзда очиб берган.

 

Мафтуна НОРҚУЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔552

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔524

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔624

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 552    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 524    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 624    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 662    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 699    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар