Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилАбдулла АРИПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири:
«Тўғрисини айтиш керак, баъзи раҳбарлар матбуот билан ишлашни иккинчи ва ҳатто бешинчи даражали иш деб қарамоқда. Баъзи ташкилотлар ахборот хизмати вакилларига етарли шароит яратиб бермаган. Шу кунгача 20 га яқин давлат ва хўжалик бошқарув органларида, 150 дан ортиқ туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил қилинмаган. Борига ҳам яна бошқа ишлар топшириб қўйилганки, у ўз иши билан шуғулланишга улгурмайди ҳам.
Айрим ташкилотларнинг веб-сайтлари йиллар давомида ишламайди. Ваҳоланки, ОАВда халқнинг диққат марказида бўлаётган долзарб мавзулар ёритилмоқда, аммо бу ташкилотлар жим. Ташкилотлар кимдир тепадан буйруқ беришини кутмай ўзи ҳақидаги мақолаларга муносабат билдириши керак».
Маълумотларга кўра, жорий йил июль ойида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат органлари фаолиятига оид 500 га яқин танқидий материал эълон қилинган. Шулардан 288 таси вазирлик ва идоралар, қолгани маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятига тегишли. Танқидий мақолаларнинг 200 таси фейсбук, 25 таси телеграм, 60 дан ортиғи бошқа ижтимоий тармоқларда, 90 дан ортиғи теле ва радиоканалларда, 80 дан ортиғи матбуотда эълон қилинган. Бу танқидий материалларнинг 18 фоизи, яъни 91 тасига мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан муносабат билдирилган, холос.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил