Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 2019 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 2019 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилди.
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия ҳузуридаги мониторинг гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида Давлат дастурида ижроси биринчи ва иккинчи чоракларда таъминланиши белгиланган ўнта банддаги топшириқлар ҳамон бажарилмаганлиги аниқланди.
Дастурнинг тегишли бандида 2019 йил 1 июнга қадар кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси тайёрланиши белгиланган. Аммо мазкур вазифа бажарилмаган.
Дастурнинг тегишли бандида 2019 йилнинг 1 майига қадар аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланиб, қабул қилиниши белгиланган. Бироқ шу кунга қадар мазкур топшириқ ижроси таъминланмаган.
Мажлисда алоҳида урғу берилган яна бир масала – Давлат дастурида белгиланган ёшлар сиёсатига оид топшириқлар ижроси бўлди. Таъкидланганидек, Дастурнинг 231-бандида «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш кўзда тутилган ва бу мақсадга йил давомида 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши белгиланиб, 50 мингдан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. 2019 йилнинг 1 август ҳолатига 1555 та лойиҳага 333,2 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу кўрсаткич Дастур ижроси бор-йўғи 15 фоизга бажарилганини англатади.
Муҳокама чоғида бу борада ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар алоҳида кўриб чиқилиб, мутасадди вазирлик ва идораларнинг эътибори уларни бартараф этишга қаратилди.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил