Болалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Шеробод туманидаги «Чағатой» маҳалласида жойлашган 26-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган ўрганишлар давомида айнан ана шундай муҳим масала – муассасада ичимлик сув таъминотидаги муаммо аниқланган эди.
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши депутати Қ.Раҳамов ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси Ш.Хўжаназаров ушбу масалани дарҳол ўз назоратига олишди. Ваъдалар ва расмиятчилик ўрнини амалий ҳаракат эгаллади: депутат ташаббуси ҳамда «Сув етказиб бериш хизмати» ДУК ҳамкорлигида зарур чоралар кўрилиб, боғчага ичимлик сув етказилди.
Бугун муассасада беғубор болажонларимиз учун янада соғлом, хавфсиз ва муносиб шароит яратилди. Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларидаги ҳаётий муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил