18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.
Бунинг учун аризага паспорт ёки ID карта нусхаси ҳамда 3×4 ўлчамдаги фотосурат илова қилинади. Номзодлар 72 соатлик бепул ўқув-тренингларда иштирок этиб, якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтгач, 3 йил муддатга амал қилувчи жамоатчилик экология назоратчиси сертификати ва гувоҳномасига эга бўлади.
Жамоатчилик экология назоратчилари экологик қонунчиликка риоя этилишини кузатади, экологик назорат тадбирларида иштирок этади, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга ҳисса қўшади. Шунингдек, улар экологик тадбирлар ва акцияларда фаол қатнашади.
Фаол назоратчилар рағбатлантирилади. Жумладан, юқори натижа кўрсатган назоратчилар «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил