Оила хуржун      Бош саҳифа

«БАЛИК» ОВИ

Мартти ЛАРНИ,

Финляндия

Охирги пайтларда Ғарб олами бир мушкул масала устида бош қотирмоқда.

«БАЛИК» ОВИ

Сув ҳавзаларини қандай муҳофаза қилса бўларкин? Гап шундаки, минглаб кўл ва дарёлар ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқиндилари билан расво қилиб бўлинди. Энди навбат океанларга келиб турибди. Финляндиянинг ўзида олтмиш мингдан зиёд кўл мавжуд ва уларнинг аксарияти шу даражада ифлослантирилдики, пировардида, соҳилларда «Чўмилиш тақиқланади!» деган ёзувлар пайдо бўлди. Мабодо бирор қайсар банда шунга қарамай ўзини сувга отадиган бўлса, онасини... кўради!  Ва тура-сола яқин атрофдан ҳаммом ёхуд ҳеч бўлмаганда қайноқ сувли душни излашга тушади. Ифлос одам ювиниши керак-ку! Дейлик, у озодалик қоидаларига тупурди ва роса сузиб бўлгач, кийиниб шаҳарга тушди. Одамлар шу заҳотиёқ унинг тақиқланган жойда чўмилганини билиб қолишади. Анқийди-да! Бунақа ҳид, биласиз, одам танасига елимдай ёпишиб олади.

Бироқ айтиш жоиз, сув ҳавзаларимизни нафақат саноат корхоналари абгор қиляпти. Балки марказда яшаётган аҳоли ҳам бу ишда қўл қовуштириб тургани йўқ.

Одамларда шоиртабиатлик туйғулари барқ урган кезларда, кўллар ва дарёларнинг сувлари зилол эди, тиниқлигидан кўз қамашарди, одамлар чўмиладиган майдончаларда ибтидо белгилари шундоқ кўзга ташланиб турарди. Дид билан солинган серфайз уйларнинг ортидан мўралаб турган ёғоч кулбаларнинг эшикларига қўйилган туйнукчалар манзарага кўркамлик бахш этарди. Бу уйларнинг умргузаронлари офтоб-рўяда ўтирволиб, кўҳна газеталарни мароқ билан ўқиб ўтиришарди. Далаю боғларда ҳам томорқаларида пешона тери тўкадиган меҳнаткашлар ёлғизлик оромини берувчи бу гўшаларни жуда ардоқ билан асрашарди.

Йигирманчи асрнинг олчоқ тараққиёти шиддати аллақачон бу ерларнинг шоирона гўзаллигига рахна солиб бўлди. Бир пайтлар овлоққина, хушманзара бўлган ошённи тошдан солинган кўпқаватли уйлар эгаллабди.

Қадимдан меъёр ва қадр-қимматни билгувчи ер соҳиблари олтинларга бермайдиган бетакрор сўлим жойлар чўян қувурлар манзилгоҳига айланиб, кўллар ва дарёлар сари йўрғалай бошлади. Кўллар суви ва ранги ҳам бўзрайиб, пивога ўхшаб қолди. Тозаликни бошқача тушунадиган инсон табиатни абгор қилди. Энди бу ерларда ошиғу маъшуқлар қайиқларда сайр қилмайди. Энди сиз якшанба кунлари бу соҳилда, кўкаламзорда яйраб тамадди қилиб оладиган, сўнг озроқ қарта уйинига шўнғиб қоладиган ҳаваскор балиқчиларни учратмайсиз. Шоирона кўнгилхушликлар барҳам топди. Энди ора-сирада сочига қиров тушган одамлар кесатиб туришади: «Айтмовмидик!..»

Ўтган ёзда болалик йилларим кечган жойларни кўнглим тусаб қолди.  Айниқса, болакай пайтимда мен қармоқда балиқ тутган кўркам кўлни кўргим келарди. Қанақа балиқлар бўларди!  Борсам!.. Ҳафсалам пир бўлди! Кўлнинг соҳилига тиғиз қилиб, кўпқаватли уйлар қуриб ташланган. Қайиқ бекати ёнида, сувга тушиладиган жойда ёзув осиғлиқ эди: «Чўмилиш ва кир ювиш тақиқланади!»

Қирғоқ йўлакчасида мен бир пайтлар балиқ тутишга суяги йўқ эски темирчи амакини учратиб қолдим. У яқинда саксонга кирибди.

— Амаки, ҳозир ҳам балиқ тутиб турибсизми? — сўрадим ундан.

— Бўлмасам-чи, — жавоб қилди у. — Мана, ҳозир ҳам кўлдан қайт­япман.

— Ов зўр бўлгандир-а?

— Э, сўрама. Манавинақа-манавинақасидан! Ўттиз иккита вино шишаси ва тўртта мошина ғилдираги! Тўрда десанг, абжағи чиққан болалар аравачасини тутиб олдим. Битта пақир ва қуш ини ҳам илинди. Оддий қармоқда иккита ботинка ҳам тутдим. Бўшаган консерва қутиси ва...

— Балиқ-чи? Балиқ тутмадингизми?

— Балиқ?

— Ҳа, балиқ-да.

Чол бош чайқаб қўйди ва хўрсиниб деди:

— Бу кўлда ҳеч қанақа балиқ йўқ. Қирилиб кетган. Нариги соҳилда қоғоз фабрикаси қуришди, чор-атроф осмонўпар уй бўлгандан кейин нима бўлсин, қирилиб кетади-да... Ҳатто, чавоғини ҳам тополмайсан.     

— Унда нега балиқ тутмоқчи бўлиб юрибсиз? — ҳайрон бўлдим.

Чол мийиғида кулди:

— Сувини тозалаш учун. Ахир, буям бир «ов»да!

Рус тилидан

 Маҳмуд  БЎРОН 

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар