Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилТошкентда илк бор намойиш этилади
«Ўзбекистон – буюк йўллар ва тамаддунлар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар» маданий мерос ҳафталиги қатнашчилари 23 августда илк Қуръон қўлёзмалари – Усмон Қуръони, Катта Лангар Қуръони нусхаларини кўришга муваффақ бўлади.
Усмон Қуръони туғилмаган бузоқ терисига битилган бўлиб, муқаддас китобнинг илк қўлёзмаси саналади. Барча мусулмон олами вакиллари учун табаррук бўлган нодир қўлёзмани кўриш учун ҳар йили Тошкентга кўплаб мамлакатлардан минглаб сайёҳлар ташриф буюради.
Машҳур Катта Лангар Қуръони ислом дини ва барча мусулмонлар учун оламшумул аҳамиятга эга. Бу қадимий китоб бутун инсониятнинг мероси ҳисобланувчи маданий ва тарихий бойликлар қаторига киритилган.
Экспертларнинг фикрича, Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг умумий ҳажми 206 саҳифа бўлиб, бугунги кунгача ундан деярли ярми – 97 саҳифаси сақланиб қолган. Қуръон саҳифаларининг 81 варағи Россияга олиб кетилган ва ҳозирда Россия Фанлар академиясининг Қўлёзмалар институтида сақланмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра қўлёзманинг 16 варағи Ўзбекистонда сақланади. Айни вақтда бу нодир қўлёзманинг қолган саҳифалари тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил