Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Россия «Катта саккизлик»ка қайтадими?

G7 Ливиядаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлади ва Гонконг ҳукуматини намойишчиларга қарши куч ишлатишдан воз кечишга чақирди

Россия «Катта саккизлик»ка қайтадими?

24-26 август кунлари Франция жануби-ғарбидаги Биаррице шаҳрида «Катта еттилик» (G7) саммити бўлиб ўтди. Саммитга Франция президенти Эммануэль Макрон раислик қилди.
РАА «Новости» хабарига кўра, G7 иштирокчи-давлатлари саммитда савдо-сотиқ, иқлим ўзгариши масалалари, шунингдек, Украина, Эрон, Ливия ва Гонконгдаги сиёсий вазиятни  муҳокома қилишди. Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти фаолияти самарадорлигини ошириш учун унга ўзгартишлар киритиш режаси кўриб чиқилди.
Рўйхатнинг иккинчи бандидан Эрон ядро дастури ўрин олди. «Биз икки мақсадни тўлиқ ажратиб олдик: Эронда ядро қуроли бўлишига йўл қўймаслик ҳамда минтақадаги тинчлик ва барқарорликка кўмаклашиш», – дея қайд этди G7 аъзолари.
Шунингдек, Украинадаги вазият ҳам кун тартибида бўлди. Франция ва Германия яқин ҳафталарда «Норманд формати»даги учрашувни ташкил этишни режалаштирмоқда. Якуний матбуот анжуманида Эммануэль Макрон «Норманд формати»даги учрашув сентябрда давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтишини маълум қилди. Украина шарқидаги вазиятни ўнглаш борасидаги музокараларнинг ушбу формати 2014 йил июнида ташкил этилган эди. Сўнгги қўшма учрашув 2016 йил октябрда Берлинда бўлиб ўтган.
Якуний баёнотнинг тўртинчи мавзуси Ливия бўлди. «Катта еттилик» иштирокчилари ушбу мамлакатда ўқ отишни тўхтатиш режими барқарорлигини таъминловчи ярашувни қўллаб-қувватлайди. «Биз фақатгина сиёсий қарор Ливиядаги барқарорликни таъминлашга имкон беради, деб ҳисоблаймиз», – дейилади ҳужжатда. Мамлакатлар раҳбарлари можарога алоқадор барча томонлар ва минтақавий ўйинчилар иштирокидаги халқаро анжуман ўтказилишини кутмоқда.
Баёнотнинг сўнгги банди Гонконгдаги вазиятга алоқадор. Якуний баёнот муаллифлари бу ерда зўравонлик содир этилишидан қочишга чақирган. Маълумки, Гонконгда июнь ойи бошида экстрадиция тўғрисидаги қонуннинг кўриб чиқилиши оммавий намойиш­ларга сабаб бўлди. Гонконг ҳукумати июлда тузатишни кўриб чиқиш муддатсиз тўхтатил­гани ҳақида эълон қилди. Бироқ қонун лойиҳасига қарши бўлганлар ундан тўлиқ воз кечишни талаб қилиб чиқди. Талаб қаноатлантирилмаганидан сўнг намойишлар давом эттирилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп саммитда сўзга чиқиб, кутилмаганда саммит иштирокчилари сонини Россияни қайтариш ҳисобига саккизтага етказишни таклиф қилди. «Россия агар «Катта саккизлик»ка таклиф қилишса, буни қабул қилади, аммо ўзи бу ҳақда илтимос қилмайди», деган АҚШ президенти.
Италия бош вазири Жузеппе Конте бу фикрни қўллаб-қувватлаган бўлса, Япония бош вазири Синдзо Абэ бетарафлигини айтиб ўтган.
Бироқ бошқа G7 гуруҳи аъзо­ларининг аксарият қисми ҳозирча бунга тайёр эмаслик­ларини таъкидлашган. Буюк Британия, Германия, Канада ва Франция етакчилари ҳамда Еврокенгаш раиси Дональд Туск бунга қарши чиққани бунинг тасдиғи.
Трамп ўз навбатида президент Владимир Путинни 2020 йилда АҚШда ўтажак катта еттилик саммитига меҳмон сифатида таклиф қилишини айтган.
У Россиянинг гуруҳга қайтарилишини мақсадга мувофиқ экани, зеро, Сурия, Эрон, Шимолий Корея атрофидаги вазиятни Россия иштирокисиз муҳокама қилишнинг иложи йўқлигини билдирган.




Ўхшаш мақолалар

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

🕔16:59, 04.06.2026 ✔20

Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

🕔16:52, 04.06.2026 ✔20

БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

Батафсил
Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

🕔16:51, 30.04.2026 ✔103

Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 20    🕔 16:59, 04.06.2026
  • Экологик инқироз  шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони   осон эмас

    Экологик инқироз шиорларни ёқтирмайди: табиатнинг имтиҳони  осон эмас

    БМТ томонидан 1972 йилда эълон қилинган 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни шунчаки календардаги навбатдаги сана эмас. Бу инсоният ўзи яратган экологик муаммолар қаршисида ҳисоб берадиган палла.

    ✔ 20    🕔 16:52, 04.06.2026
  • Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

    Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

    Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

    ✔ 103    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Роботни  чақиринг!

    Роботни чақиринг!

    Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

    ✔ 93    🕔 16:45, 30.04.2026
  • Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

    Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

    Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

    ✔ 121    🕔 15:40, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар